08 February 2012
19:23 -
Абдураҳим Пўлат: Бобокалонимизнинг туғилган кунини нишонлаш анъанаси қандай бошланган
Эртага Алишер Навоий туғилган куннинг 571 йиллиги. Бу йил юбилей бўлмаса ҳам, бобокалонимизнинг туғилган куни етарлича кенг нишонланмоқда. Аммо, СССР даврида ҳар йилги туғилган кунларини қўйиб туринг, унинг юбилейларига ҳам ортиқча эътибор бўлмаган. Бу эътиборсизлик анъанаси 1991 йили қандай бузилганини ҳақида “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг сайтимизда 2007 йил 10 февраль куни эълон қилинган хотираларини диққатингизга қайтадан хавола қиламиз.
* * *
1991 йилнинг февраль ойи бошларида Алишер Навоийнинг унинг номи билан аталувчи проспектдаги (Ўзбекистон телевидениеси биноси олдидаги) ҳайкали атрофида бир йиғилиш ўтказишга, ҳайкал пойига гуллар қўйиб ва унинг шеърларидан ўқиб, бобакалонимизга ҳурматимизни кўрсатишга қарор қилдик. Чунки у йилларда Навоий ва бошқа улуғларимизни фақат катта юбилейлардагина оммавий шаклда, шунда ҳам, усти ёпиқ залларда эслашарди.
9 февраль куни эрталаб у ерга келган бир гуруҳ бирликчилар муҳташам (бу сўзни ҳеч бир кесатиқсиз ишлатмоқдаман) бир саҳнага дуч келдик. Ҳайкал олдида жуда кўп одам йиғилган бўлиб, ҳақиқатдан ҳам йирик бир “тадбир” режалаштиргани маълум бўлди. Университет ректори Эркин Юсупов, ёзувчи Пиримқул Қодиров ва бошқа жуда кўп таниқли исмлар шу ерда эди. Бироздан кейин турли ташкилотлар номидан ҳайкал пойдеворига гуллар қўйила бошланди. Бу “тадбир”нинг асл ташкилотчиси сифатида биз ўзимиз билан олиб келган “Бирлик”нинг номи ҳам кўрсатилган гулчамбарни энг марказга жойлаштирдик. Лекин у ердаги расмийлар уни четга суриб қўйишганини ҳам кўрдим, чунки турли мухбирлар томонидан расм олиш бошланганди. Бир неча одам (кимлар эканлиги ҳозир эсимда йўқ, лекин уларнинг ичида бизнинг фаоллар ҳам бор эди) қисқа-қисқа нутқ қилишди ҳам. Кейинчалик ҳар йили шоирнинг туғилган йили шу тарзда нишонланадиган бўлди.
Тушундикки, ҳокимиятдагилар биз режалаштирган “тадбир” жамиятда катта резонанс уйғотишини фаҳмлаб, ташаббусни ўз қўлларига олишга қарор қилишган экан. Биз бунга рашклик кўрсатмадик, чунки, мақсадимиз, буюкларимизга ҳурмат кўрсатиш эди ва биз бунга эришдик.
Демоқчиманки, Алишер Навойийнинг туғилган кунини улуғ тўй сифатида ўтказиш анъанаси “Бирлик” Халқ Ҳаракати тарафидан яратилган. Биз бу билан фахрланишимиз керак, фахрланамиз ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения