17 July 2007
03:00 -
17:30 - Туркияда сайлов куни яқинлашар экан, баъзи воқеаларни Ўзбекистон билан солиштириш фойдали

Маълумки, 22 июль куни Туркияда эрта парламент сайловлари бўлади. Бу сайловларнинг муддатидан илгарироқ ўтказилишига президент сайлови пайтида парламентда чиққан сиёсий кризис, яъни ҳукумат-мухолифат ўртасидаги шиддатли қарама-қаршилик сабаб бўлганди. Табиий, бу қарама-қаршилик ҳозир кечаётган сайлов олди кампанияси даврида қайнаш нуқтасига келди.
Партиялар халқдан oвоз олиш, яъни унинг симпатиясини қозониш учун, кўпинча бўладиганидек, ўзларини кўрсатишдан ҳам кўпроқ, бошқаларнинг камчиликларини кўрсатиш билан билан оворалар.
Ҳозир ҳокимиятда бўлган Ражаб Эрдўғон бошчилигидаги Адолат ва Тараққиёт Партияси даврида Туркиянинг иқтисоди ижобий натижaларга эришди, Туркияда анъанавийга айланган инфляциянинг юқори даражаси озайтирилди. Шу сабабли мухолифат ҳукуматни иқтисодий масалаларда ортиқча танқид қилолмасдан, сиёсий масалаларга урғу бермоқда. Масалан, охирги пайтда террор воқеаларининг кўпайишини бу партиянинг хато сиёсати билан боғламоқда, ҳукуматни АҚШ чизиғидан юришда айбламоқда ва ҳоказолар.
Партия лидерлари бир бирларининг шахсига тегадиган гаплар ҳам кўп айтишмоқда. Мухолифатдаги сўл қанот Жумҳурият Халқ Партияси раиси Дениз Байкал Ражаб Эрдўғоннинг қўлидаги 60 минг долларлик соатни гапирса, Ражаб Эрдўғон унга “Кел, шу соатни сенга 15 мингга сотаман” дейишгача борди.
Бугун Испарта шаҳридаги митингда нутқ сўзлаган Эрдўғон сайловларда кўпчилик овоз олажакаларига имо қилиб, “партиямиз якка ўзи ҳукумат тузишга кучи етмаса, сиёсатдан кетаман” дея хитоб қилди ва мухолифатдаги асосий партияларнинг лидерлари Дениз Байкал ҳамда Давлат Боғчалини (у ўнг қанотдаги Миллиётчи Ҳаракат Партияси раиси) шу каби ваъдалар беришга чақирди.
Эрдўғоннинг бундай баёнот билан чиқишига асос бор. Ҳозир аҳоли ичида ўтказилган ҳамма сўровномалар Адолат ва Тараққиёт Партияси сайловларда биринчи бўлиб чиқиши, буюк эҳтимоллик билан якка ўзи ҳукумат қуриш қобилиятига эга бўлишини кўрсатмоқда.
Туркиядаги воқеаларни Ўзбекистон нуқтаи назаридан анализ қилиш муҳим, дейди “Ҳаракат” мухбири. Украинадаги воқеалар билан Ўзбекистонни таққослаб қилган хулосаларимиз Туркия учун ҳақлидир.
Туркияда бир партия раисининг қўлидаги соат қиммат баҳолигини, у исботланмаган бўлса ҳам, мамлакат сиёсатига айлантиришмоқда. Агарда Ўзбекистонда “Эрк” партияси раиси бош 53-54-чи Салой Мадамин ўз сафдошларини сотиш эвазига Каримовдан 2 дона квартира олгани, мамлакат парламентига Компартия рўйхатидан альтернативсиз депутат қилиб қўйилгани, 1991 йилдаги президент сайловларида қўғирчоқ номзод сифатида қатнашиб, сайловларни легимитив қилиб бергани каби исботланган фактлар туркларнинг қўлида бўлса эди, улар бундайларни эшакка тескари ўтказиб Истанбулни айлантирган бўлардилар.