07 February 2012
04:46 - Россия ва Хитой Хавфсизлик Кенгашининг Сурия бўйича қарорига вето қўйди, уруш авжига чиқди
Ўтган шанба куни БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида Суриядаги қонли воқеаларни тўхтатшга қаратилган резолюция лойиҳаси овозга қўйилди. Хавфсизлик Кенгашининг 13 аъзоси бу резолюцияни қабул қилиш учун овоз берди, аммо Россия ва Хитой қарши бўлди. Бу икки мамлакат вето ҳуқуқига эга бўлгани учун, қарор қабул қилинмади. Резолюция Суриядаги Башар Асад раҳбарлигидаги диктатурага қарши санкциялар ҳам киритишни назарда тутарди. Россия ва Хитой ўз дўстлари Башар Асадга қарши овоз бера олмасдилар, бермадилар ҳам.

Натижада, Суриядаги қонли уруш яна ҳам юксалишга бошлади.

Бугун Башар Асаднинг мухолифлари шу кунгача Сурия озодлик армияси номи остида ҳукуматга қарши уруш олиб бораётган ҳарбий кучларини самаралироқ ишлатиш мақсадида Олий Инқилоб Ҳарбий Кенгаши туздилар. Унинг раҳабари этиб, ҳозир Туркияда туриб, ҳарбий оперцияларни бошқараётган Сурия армиясининг собиқ генерали Мустафа Аҳмад аш-Шейх тайинланди. Яъни, секин-аста мухолифатнинг замонавий, ташкилотлашган армияси яратилмоқда.

Суриядаги мавжуд режимнинг ҳарбий кучлари ҳам бекор тураётгани йўқ. Бугун улар қўзғолончиларга қарши ҳужумларни яна ҳам кучайтирдилар. Қўзғалончиларнинг қалъасига айланиб бораётган Хомс шаҳрига ракеталар ва вертолетлар билан уюштирлган ҳужум натижасида 50 киши ҳалок бўлди. Мухолифатчилар тинч аҳоли ўлдирилаётганини гапирса, расмийларга кўра, қонуний ҳокимиятга қарши чиққан исёнчилар ўлдирилган.

Хуллас, қонли уруш давом этмоқда. Аммо, қўзғолончилар секин аста армияга айланиб бораётганидан кўриш мумкинки, Ғарбнинг ёрдамида айнан улар ғалаба қозонади. Яқинда, Башар Асад йиқитилади.

Россия ва Хитой, айниқса, Ливия мисолидан кейин, буни тушунмасликлари мумкин эмас. Аммо, уларнинг бошқа йўллари ҳам йўқ. Бу икки давлат араб дунёсидаги охирги ҳамкорларидан ажралиш остонасида чўкаётган одам каби пала-партиш ҳаракатлар қилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону