15 July 2007
03:00 -
23:30 - Яна бир журналист ҳибсга олинди - “Постда - На посту” газеталарига Бош муҳаррир тайинланди - Миршаблар қўлбола қозихонада жавоб беради

23:30 - Яна бир журналист ҳибсга олинди
“Адолат” социал демократик партияси муассислигида чоп этиладиган “Адолат” газетасининг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги махсус мухбири Турсун Муҳаммадиев Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан ҳибсга олинди. Маҳаллий ўрмон хўжалиги раҳбарини фелетъон қилиш билан қўрқитган мухбир 2000 АҚШ доллари таъма қилган. Ўрмон хўжалиги маъмурияти вилоят ИИБга мурожаат қилиб, журналистни ушлаб берган. Маҳаллий “Чағониён” газетаснинг ёзишича, ҳозирда журналистга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси (Пора олиш), 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Норасмий манбага кўра, журналист гаров пули эвазига озодликда сўроқ беряпти.
Умуман, дейди мухбиримиз, “Адолат” газетасинин шу пайтга қадар кўплаб журналистлари мазкур айблов билан қамоқ жазосини ўтаб чиққан. Газетанинг собиқ Бош муҳаррири Тўхтамурод Тошев, Бош муҳаррир ўринбосари Мурод Калонхонов, масъул котиби Темир Алимов, бўлим муҳаррири Саҳобиддин Сирожиддинов ва махсус мухбир Турсун Муҳаммадиев (!) илгари худди шундай жинояти эвазига ҳибс этилган.
“Постда - На посту” газеталарига Бош муҳаррир тайинланди
Эртага, 16 июлдан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “Постда - На посту” газеталари таҳририятида янги раҳбар иш бошлайди. Шу пайтга қадар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (УзА) республика таҳририяти Бош муҳаррири бўлиб ишлаб келган Норали Очилов бу рутбага лойиқ кўрилибди. Норали мамлакат ҳукуматининг содиқ навкари сифатида ёш бўлишига қарамай (30 ёшда) бир қанча пахтавон мақолалари, маддоҳона асарлари билан довруқ чиқарган.
Шунингдек, Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўзига янги матбуот котиби ҳам тайинлади. “Ёшлар” телеканали муҳаррири бўлиб ишлаб келган 26 ёшли Зоҳиджон Каримов энди шу лавозимда фаолият олиб боради. Мазкур лавозимларнинг собиқ эгалари устидан эса жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида маҳкама жараёнлари давом этмоқда.
Миршаблар қўлбола қозихонада жавоб беради
Шу кунларда маҳаллий оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Шахсий таркиб билан ишлаш бошқармаси тизимида ахлоқ судлари ташкил қилинганини очиқламоқда. Вазир ўринбосари Шавкат Икромовнинг таъкидлашича, кейинги пайтларда милиция тизимидаги коррупция ва ходимларнинг мансаб суиистеъмолчилигига йўл қўйиши, ахлоқ-одоб қоидаларидан четга чиқиш кузатиляпти. Шу боисдан ҳам мазкур судларга эҳтиёж бор эмиш. Аслида эса Каримов режимини куч билан ушлаб турган бу идора ҳақида на бир конституциявий қонун, на бир қонун мақомидаги меъёрий ҳужжат мавжуд. Назарий жиҳатдан қонунга таянилмагани учун ҳам Шахсий таркиб билан ишлашда миршабларни “суд қилиш” амалиётини навбатдаги майнавозчилик дейиш мумкин, дейди мухбиримиз.