03 February 2012
13:19 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Ким тарихга киради? Ким тарихни ёзади?
Жамиятда бир галати коида бор: «Подшо кимни ёки нимани сийласа, яхши курса, ушани хамма осмонга кутаради, ва аксинча, подшо кимни ёки нимани ектирмаса, хамма ушани ерга уради». 20 йилдан бери, аникса охирги пайтлар, мамлакатимизда олим ва укитувчилар хаддан ташкари жуда хор ва хароб! Бечора укитувчилар коровулчилик ва куча супуришдан тортиб, то ки болаларимизни, ёшларимизни, келажагимизни юзига караб киб-кизил ёлгон нарсаларни гапиришгача мажбур килинмокда.

Хукумат ва унинг жойлардаги куллари-хокимият мактаб ва институтларни узининг малаги килиб устига миниб олган. Уларнинг топшириги билан бечора укувчи ва укитувчилар коровулчилик, куча супуриш, домма-дом юриб газ, свет, мусор, в.х. ларни туламаганлардан пул ундириш, бозор ва масчитларга болаларни кирмаслигини таъминлаш, далалардаги барча ишларни (бохордан тортиб, декабрнинг охиригача) килиш, давлатни маънавият-маърифат деб номланган гирт ёлгон гайри-миллий сохта сиёсатини пропоганда килиш ва юкоридаги барча вазифаларни узининг чунтагидаги пули эвазига амалга ошириб келмокдалар.

Олим ва укитувчилар пошшога бир вактлар нима ёмонлик килган эканки, пошшо уларни ич ичидан ёмон куради, кургани кузи йук?! У «узбекистон мустакиллик арафасида» номли “китоб” ёзмиш. Яхшиямки китобдаги вокеалар маълумотлар якин 20 йил ичида руй берган. 100-200 йил аввалги вокеалар булса эди, балки бунга узим хам ишонган булар эдим-ми?! Худога шукурки бу тарихий вокеаларни шахсан уз кузим билан курганман ва хатто-ки баъзиларида узим хам иштрок этганман.

“Китоб” хозирча, негадир сотувда йук. Балки уни мухолифатни кулига тушиб колишидан куркишадими?! “Китоб” катта агитация йули билан олий таълим вазирлиги ва нар-хознинг бир талай лаганбардор элита укитувчилари бошчилигида коллеж-лицей ва барча олий таълим муассалари (вузлари) укитувчилари миясига мажбурий шаклда куйилмокда. 2-чи семестрда барча талабаларга бу “китоб” мазмуни буйича махсус курс укилармиш.

Собик давлат маслахатчи Жураев бу китоб хакида уз фикрини айтаётиб, ИКни Ганди, Неру, Камол Oтатурк в.х.к. лар билан бир каторга куйибди. Тушунарсиз!?! Улар уз мамлакати мустакиллиги учун кандай курашгани бутун дунёга маълум-ку ахир! Бизники кулига курол олибди-ми? еки Кремль билан ташашдими? Ахир у хали хам уларнинг одамику. Аслида Жўраев хам, нархознинг элитаси хам президентни узи билмаган холда, узини методи билан подставка килишяпти. Уни брежнев, каддафи, асад, салехлар билан бир сафга куйиш керак эди.

“Китоб”да узбекистоннинг мустакиллигига кураш ИКнинг бир умрлик орзуси ва улкан харакатлари булиб, бу кураш унинг кашкадарёда ишлаб юрган вактилариданок бошланган эмиш. ГКЧП давлат тунтариши килганида, у ГКЧПни коралаб, унинг хеч кандай фармонларига буйсунмаслиги хакида фармон чикарганмиш!?! 17.03.1990 референдумидан эса биз мустакил давлат буламиз деган натижа чикканмиш!?!....

“Китоб”да келтирилган маълумотлар (ишсизлар, инфляция, экономи, таълим, фан, мактаб (коллеж, лицей), в.х.к.) хозирги кундаги маълумотлар билан солиштирилмаган, чунки хозирги ракамларни купи аввалгидан баттардир, хусусан ахолининг 20% дан ортиги бошка мамлакатлар худудида “тирикчилик” (мардикорчилик, кулчилик, фохишалик, устачилик, укитувчилик,...) килиб келмокдалар. Ахолини тахминан 40-50% ёш болалар, камида 20-25% кариялар ва 20% ташкарида экани хисобга олинса, мамлакат ичкарисида 10-15% атрофида ишга том маънода лойиги колади.

Мана нима учун хукумат хамма жойда болалар ва укитувчиларни малак килиб олган, чунки ишлатадиган бошка одамни узи йук! 1986-1987 йиллардан бошланган мамлакатимиз тарихини, хусусан 1988-1992 йиллардаги мустакиллик арафаси йиллари даврини китоб килиб ёзадиган одам бор булса, у хам булса биринчи навбатда А.Пулатов бошчилигидаги Бирлик партиясининг етакчилари ёзиши керак ва уни ёзинглар!

Б.У.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону