02 February 2012
02:13 -
Қибрай тумани ИИБ нозирини ўлдирганлар узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида собиқ милиция ходими Неъмат Эрматов бошчилигидаги 6 кишидан иборат жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан 18 йилдан 22 йилга қадар бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазолари ҳукми ўқилди.
Мазкур жиноий гуруҳ ўтган йилнинг 3 февралида Қибрай тумани ИИБ нозири, майор Ботир Булонхўжаевни шафқатсизлик билан ўлдирган, бир қанча талончилик ва босқинчиликларни амалга оширган. Бу ҳақда маълум қилган Ўзбекистон телевиениесининг “Бир жиноят изидан” кўрсатуви бу ҳодиса кўплаб миршабларни саросимага солиб қўйганини таъкидлади.
Кўрсатув тафсилотларига кўра, участка нозири Булонхўжаев тунги назорат даврида жиноий гуруҳ аъзолари қимор ўйнаётган Қибрай тумани Салар мавзесидаги оталар чойхонаси уриб ўлдирилган, кейинчалик унинг жасади хусусий тижорат дўконларидан бирининг олдига ташлаб кетилган экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения