01 February 2012
04:29 - Тошкентда Меҳнат миграцияси бўйича рус-ўзбек ишчи гуруҳининг учинчи мажлис бўлди
27-28 январь кунлари ўтган мажлис ҳақида уч кун ўтиб, бугун хабар тарқатилгани ҳам диққатга сазовор. Бу йиғилишда 2007 йил 4 июлда имзоланган келишув доирасида икки мамлакат ўртасида меҳнат мигрантларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид масалалар кўрилибди. Мажлиснинг бошқа тафсилотлари берилмаган. Энг муҳими, унда кимлар иштирок этгани ҳам айтилмайди. Хабарга илова қилинган расм ҳам ҳеч нарсани англатмайди.

Маълумки, ўзбек меҳнат муҳожирлари масаласи билан давлат миқёсида шуғулланиш лозимлиги узоқ йиллардан бери “Бирлик” тарафидан гапириб келинади. “Бирлик” халқ ҳаракати ва унинг давомчиси бўлган “Бирлик” Партияси бу масала бўйича махсус резолюциялар қабул қилган, Ўзбекистонда бу масалалар билан шуғулланадиган вазирлик тузиш таклифини Ўзбекистон президентига топширган.

Тошкентда ўтказилган мажлис “Бирлик”нинг таклифлари йўналишдаги ишлар билан шуғулланаётгани мақтовга сазовордир. Аммо, ҳар замонда ўтказиладиган бундай мажлислар бор муаммоларни принципиал ҳал қилолмайди. Ҳали ҳам бўлса, махсус вазирлик яратиш масаласи кун тартибига олиб келиниши керак. Қанча тез бўлса, шунча яхши.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону