28 January 2012
07:11 -
Аввалгисидан фарқли ўлароқ, бу ҳафта Dow Jones бироз тушди
Ўтган ҳафта 278 поғанага кўтарилган Dow Jones индекси, кеча охирги иш куни тамом бўлган жорийдаги ҳафтада гоҳ бир оз кўтарилиб, гоҳ бир оз пастга тушиб турди. Умумий натижа – тушиш бўлди. Хуллас, бу ҳафта 60 поғона (ярим фоиз атрофида) пастга тушган Dow Jones энди 12660 га тенг.
Бу ҳафта АҚШ иқтисодига оид яхши хабарлар бўлди. Ялпи Умумий Маҳсулотнинг 2011 йил 4-чи чорагидаги 2,8 фоизли ўсиши сўнгги 1,5 йил ичида энг яхши натижа бўлибди. Европаликлар Юнонистон дефолт хавфидан чиққанини гапирмоқдалар. Dow Jones эса, бир оз бўлса ҳам тушибди. Балки, у кучини келаси ҳафтага тўплаётгандир.