25 January 2012
05:36 - Григорий Явлинскийни Россия президентлигига номзод қилдиришмади
Кеча Марказий Сайлов Комиссияси «Яблоко» партиясидан президентликка номзод қилиб кўрсатилган бу партиянинг асосчиси ва амалдаги лидери Григорий Явлинскийни номзод сифатида рўйхатга олмасликка қарор қилди. Маълумки, бу мамлакатда расмий партия номидан номзод қилиб кўрсатилган одам ҳам ўзини қўллаб-қувватлайдиган камида 2 миллион сайловчининг имзосини тўплаши керак. Бу имзоларнинг камида 20 фоизи МСК тарафидан текширилади ва ишончсизлик уйғотувчи имзолар 5 фоиздан кам бўлсагина, номзод рўйхатга олинади.

МСКнинг кечаги қарорида айтилишича, Григорий Явлинскийнинг командаси тўплаган имзоларнинг 20 фоизи текширилганда, хато имзоларнинг фоизи 23 дан ҳам кўпроқ бўлибди. Номзоднинг айтишича, бундай қисқа пайтда 2 млн имзо тўплаш амалда мумкин эмас, лекин унинг командаси буни тўплаган. Владимир Путиннинг биринчи турдаёқ сайланишини истаётган мавжуд ҳокимият кучли номзодни рўйхатдан ўтказишга рухсат бермаган.

Шундай қилиб, 4 мартда бўладиган президент сайловида 5 номзод қатнашади: Владимир Путин, Геннадий Зюганов, Владимир Жириновский, Михаил Прохоров ва Сергей Миронов.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону