25 January 2012
03:17 -
Террорчиликда гумонланаётган Жамшид Мухторов собиқ “Эзгулик”чи бўлган
Кеча Чикаго аэропортида терроризмга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган Жамшид Мухторов, афсуски, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг 2004-05 йилларда Жиззах вилояти бўлими раиси бўлган. Бир қатор ОАВда бу ҳақда маълумотлар чиқди. Шу боисдан ҳам бу фактга изоҳ беришга тўғри келмоқда, деди “Эзгулик” фаоли А. Ташанов.
2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячилари хорижий мамлакатларга чиқиб кетди. Ўзга юртдаги ҳаёт ритмига кўника олмаган юртдошларимизнинг айримлари ибодатга чўкка тушди, айримлари йўналиши шубҳали бўлган диний оқимларга аралашиб қолди. Орадан ўтган 6 йил эҳтимол Жамшиднинг ҳаётида ҳам қандайдир ўзгаришлар ясагандир, буёғини вақт кўрсатади. Нима бўлганда ҳам унинг номи АҚШдек демократик давлатда терроризмдек хунук иллатга боғланиши албатта нохуш бир ҳолдир, деди жамият вакили.