25 January 2012
00:39 - Муҳаббатнинг кучи: 76 ёшли турк 15 йил аввал ўлган хотинининг қабри олдидаги чуқурда ҳам яшайди

Туркиянинг Чаноққала (Дарданелли) бўғозига чиқадиган шу номли вилоятда яшайдиган 76 ёшли Ферҳи Эртан 15 йил аввал оламдан ўтган турмуш ўртоғи Зайнабнинг гўри олдида ўзи қаздирган чуқурда ҳам яшайди, деб ёзади "Туркия" газетаси бугунги сонида.

У 1997 йили хотини саратон касаллигидан ўлгандан кейин ёзган 8 мисралик шеърини 2,5 метрлик мармар тошига ёздириб, тошни севгили хотинининг қабри олдига ўрнаттирган.

36 йил бирга яшаган Зайнаб билан ҳеч қачон урушмаганларини, бир-бирларига бирон марта қаттиқ гапирмаганларини, усиз яша олмаслигини айтган Ферҳи Эртан, ёз ойларида ҳар кеча хотинининг мозори олдида ухлашини, қишда, ўзи учун қаздирган чуқурга сув тўплангани сабабли, ўз уйида яшашини ҳам гапиради.

У ўзининг мозорлик тошига ҳам шеър ёзибди, аммо тошни ҳеч кимга кўрсатмасдан уйида сақлар экан. Уни ҳамма ўлганимдан кейин кўради, дермиш Ферҳи Эртан.

Оллоҳ нима учундир бу бахтли жуфтни бир-биридан вақтли ажратган бўлса ҳам, уларга ҳавас қилиш керак.

 

Расмни каттайтириш учун курсор билан босинг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону