21 January 2012
01:51 - Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳам давлат сири
Президент Ислом Карим ҳар қадамда қилганидек, кеча Вазирлар Маҳкамасидаги нутқида узоқ йиллардан бери давлат бюджетининг профицити кузатлгани, расмий заҳиралар даражасининг юқорилиги, давлат қарзининг камлиги билан мақтанди. Аммо, биронта рақам айтмади. Демак, бюджетимизнинг ҳажми, расмий заҳираларимиз ва қарзимизнинг қанчалиги сир тутилмоқда.

Бугун ҳукуматнинг қўғирчоқ сайтларидан бири бўлган uzreport.com Ислом Каримнинг кечаги нутқига асосланиб, Ўзбекистоннинг умумий чет эл қарзи Ялпи Ички Маҳсулотнинг 17,5 фоизини ташкил этишини такрорлайди. Ислом Каримга кўра, бундай ҳол дунёда тоқатли ҳисобланармиш. Дунё иқтисодий кризисдан ўлмаса ҳам, ўлиш даражасига келиб қолганини уруғулаб турган Ислом Карим айнан чет эл қарзимиз масаласида жаҳон тажрибасига асосланаётгани кулгилидир.

Лекин, ақли расо одам тушунадики, Ялпи Ички Маҳсулотнинг 17,5 фоизи даражасидаги қарз даҳшатли аҳволимизнинг кўрсатгичи. Ўйлаб кўринг, бутун мамлакатда ишлаб чиқариладиган йиллик маҳсулот нархининг олтидан бирига тенг қарзимиз бор. Унинг аниқ қиймати айтилса, ўзи олтиб бораётган иқтисодий сиёсатининг банкрот бўлгани маълум бўлиб қолишини тушунган Ислом Карим бу рақамларни сир тутмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону