19 January 2012
13:19 -
Россия: АҚШ Эрон устидан назорат ўрнатолса, Марказий Осиё давлатлари Вашингтонга юз ўгиришади

Сафаров шу йўналишдаги фикрини чуқурлаштириб, бу ҳолатда аввал Гуржистон, кейин Озорбайжон ва охир-оқибат Арманистон ҳам Тоғли Қорабоғни қўлдан бериб (Кавказда яккаланиб қолмаслик учун), НАТОга киришларини башорат қилган. Яъни, русларни Марказий Осиё ва Кавказдан маҳрум бўлишлари билан қўрқитган.
Душанбеда туғилган Ражаб Сафаров 1983 йили Москва Давлат Университетини битиргандан бери Москвада ишлайди.1997 йилдан бери Замонавий Эронни ўрганиш марказининг директори, турли йилларда Россия Давлат Думаси раиси ўринбосарининг маслаҳатчиси, Эрон билан боғлиқ махсус ахборот агентликларининг раҳбари лавозимларини ҳам эгаллаган, Россия Федерацияси Савдо-Саноат Палатасининг Эрон ишлари бўйича кенгашининг Бош директори ҳам бўлган. Яъни, тамомийла ҳукуматнинг одами, ҳозир Путин командасининг одами.
Тахмин қилиш қийин эмаски, у Россия-Тожикистон алоқаларнинг координация қилишда ҳам иштирок этади.