19 January 2012
05:26 -
Владимир Путин кеча Россия оммавий ахборот воситаларининг бош редакторлари билан учрашди
Табиий, ҳамма бош редакторлар билан учрашиш мумкин эмас, уларнинг сони жуда катта. Учрашувчилар Путиннинг командаси тарафидан танланган. Лекин уларнинг ичида мухолифат руҳидаги ахборот воситаларининг ҳам вакиллари йўқ эмас. Масалан, ўта машҳур “Эхо Москвы” радиосининг бош редактори Алексей Венедиктов
Бу учрашув ҳақида ҳукуматдан мустақил агентликлар тарқатган хабарларга кўра, Россия Бош вазири Владимир Путин мухолифатчиларга нисбатан ўзини жуда қўпол тутган, баъзиларнинг миллатини ҳам тилга олиб, уларни сўкиш даражасига яқин сўзлар билан ҳақорат қилган, оддий ўрисларни “киши билмас” йўл билан мухолифатдан узоқроқ туришга чақирган. Масалан, Сахаров проспектидаги митингларнинг асосий ташкилотчиларидан бири Борис Акуннинг гуржи эканлигини гапириб, унинг мавжуд ҳукууматга мухолифатда эканлигининг сабаби – 2008 йилдаги Россия-Гуржистон урушида эканлигига шаъма қилган. Яъни, давлат раҳбарига ярашмайдиган иш қилган.
Россиядаги хабарларни кузатиб борган мухбиримизнинг фикрича, аслида, сайловолди пропагандаси билан шуғулланаётган Владимир Путиннинг сўзларида агрессивликдан ҳам кўпроқ, ўзини оқлашга ҳаракат қилиш кайфияти бор. Бу – унинг 4 мартда бўладиган сайловларнинг натижасидан қўрқаётганининг кўрсатгичидир.
Айни замонда, Владимир Путин ва унинг одамлари ташқи сиёсатда ҳам ўзларини агрессив қилиб кўрсатишга интилмоқдалар. Улар оддий ўрисларга шу нарса ёқишини яхши билишади. Ҳамма соҳаларда лидерлик позициясини йўқотиб бораётган Россиянинг сиёсатчилари халқ кўзи олдида ўзларини мағрур тутишга интилишларини тушуниш мумкин. Аммо, бу нарса Россиянинг келажагини яхшилаш учун хизмат қилолмайди.
Россияга орқа қилаётган Марказий Осиё диктаторлари, биринчи навбатда Ислом Карим ва Нурсултон Назарбой, буни қанча тезроқ тушуниб етсалар, шунча яхши бўларди.