18 January 2012
20:28 -
Кеча Давлат Котибининг ўринбосари ва АҚШнинг элчиси Москвада рус мухолифатчилари билан учрашди, Ўзбекистонда қачон бундай бўлади?
Давлат Котибининг биринчи ўрибосари Уильямом Бернс ва АҚШнинг Россиядаги янги элчиси Майкл Макфол рус мухолифатчлилари билан учрашди. Бу ҳақда хабар берган Интерфакс агентлиги мухбирининг учрашувда иштирок этган Халқ Озодлиги Партиясининг раисдоши Владимир Рижковга асосланиб айтишича, учрашувда ундан ташқари Давлат Думаси депутати (Коммунист партиясидан) Леонид Калашников, “Адолатли Россия” партиясининг Давлат Думасидаги фракция вакиллари Оксана Дмитриева ва Илья Пономарев, “Яблоко” партиясининг раиси Сергей Митрохин ва , Халқ Озодлиги Партиясининг бошқа раисдоши Борис Немцов қатнашган.
Владимир Рижков учрашув қатнушган мухолифатчиларнинг номинигина тилга олган. Ваҳоланки, учрашувда “Инсон ҳуқуқлари учун” ҳаракатининг раҳбари, машҳур Андрей Сахаровнинг ўқувчиси Лев Пономерев, Автомобиль эгалари Федерацияси лидери Сергей Канаев, “Овоз” ассоциациясининг раҳбари Лилия Шибанова, Transparency International ташкилотининг Россия бўлими раҳабри Елена Панфилова ва эколог-ҳуқуқ ҳимоячиси Евгения Чирикова ҳам қатнашган.
Россияда Давлат Думасига ўтказилган сайловлардан кейин янги сиёсий муҳит вужудга келгани ҳозир ҳаммага маълум. Демак, учрашув шу муҳит доирасида бўлган, шу сабабли бу ҳақда ортиқча гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ.
Лекин, бу учрашувнинг битта муҳим тарафи бор. Аввалари америкалик расмийлар кўпроқ ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашиб, режим раҳбарларининг жаҳлини чиқармаслик учун, мухолифатчилардан узоқроқ туришга ҳаракат қилишарди. Кечаги учрашув эски анъана бузилиб, янгиси яратилаётганининг кўрсатгичидир. Дарвоқе, Путиннинг югурдаклари ҳозир бу хусусда америкаликларга ташланишни бошлашди.
Умид қилиш керакки, америкаликлар бу ташланишлар туфайли орқага чекинишмайди, аксинча, олға кетиб, бу янги анъанани Ўзбекистонга ҳам олиб келишади.
Баъзилар, асосан, россиялик “экспертлар”, Афғонистонга ҳарбий юклар ташиш нуқтаи назаридан Ўзбекистон ҳудудлари муҳим бўлгани учун, АҚШ Ислом Каримни ғазаблантирмаслик мақсадида, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва демократия масаласига кўз юмиб келмоқда, деб гапиришни яхши кўришади. Ваҳоланки, юклар авваламбор Россия ва Қозоғистон ҳудудларидан ўтиши керак. Демак, Владимир Путиндан қўрқмаётган америкаликлар унинг қўғирчоқғи Ислом Каримдан қўрқишади, дейиш ножиддийликдир.
Аслида, ўзбек мухолифатчилари ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзлари бу масалада активроқ бўлишлари керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения