18 January 2012
18:08 -
Ўзбекона хабар: Пойтахтимизда янги мўъжиза
Ўзбекистон Миллий Телерадио Компаниясининг сайтидаги хабар айнан шундай номланган. Мўъжиза – бу компаниянинг янги Медиамарказ биносими? Расмда кўриниб турган бино ростдан ҳам ёмон эмас. Фоторепортер уни баланд қилиб кўрсатиш учун расмни ёрга ётиб, ёки биронта канализацион қудуққа тушиб олгани ҳам муҳим эмас. Аммо, бу бинони мўъжиза деб айтишга одамнинг тили бормайди.
Балки, мўжиза – бу Медиамарказ энг замонавий телетехника билан жиҳозланганидир? Аммо, ҳозир бундай техникани ҳар ерда сотиб олса бўлади. Бутун дунёнинг телемарказлари айнан шундай жиҳозланмоқда. Қолаверса, хабарнинг ўзида Медимарказ немисларнинг “BFE Studio und Medien Systeme Gmbh” компанияси тарафидан техника билан жиҳозлангани алоҳида урғуланади. Демак, Медимарказнинг техник жиҳозланиши ҳам мўъжиза эмас.
Балки, мўъжиза – янги Телемарказнинг биринчи маҳсулотидир? Бўлиши мумкин. Медиацентрда тайёрланган биринчи маҳсулот – 2 соатлик (!!!) “Зафар муборак, азиз пахтакорлар!” номли телеэшиттириш экан. Хабарда бу эшиттиришнинг тафсилотлари берилмайди. СССРни 19 йил бошқарган Леонид Брежнев қарилиги туфайли сўзларни яхши талаффуз ҳам қилолмай қолган йиллари Ўзбекистонга келганда, бир амаллаб “Олтин пахтани олтин қўллар яратади” деган сўзлар билан ўзбекларни мақтагани бу эшиттиришда тилга олиниб-олинмаганини билмаймиз.
Бу эшиттиришда ҳали ҳам олтин пахта ўзбек болаларининг олтин қўллари билан терилаётгани тилга олинган-олинмагани ҳам маълум эмас. Аммо, мамлакатимизнинг ғурурланадаган нарсаси ҳали-ҳали ўша пахта эканлиги – ростакам мўъжизадир.
Ал-Бируний, Ал-Хоразмий, Улуғбек каби жаҳон улуғларининг миллатини ҳали ҳам пахтачилик даражасида ушлаб туриш учун ростдан ҳам Ислом Каримдек улуғ одам бўлиш керак. Бу ҳам мўъжиза. Балки, эшиттириш шу тўғрисидадир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения