18 January 2012
04:30 - “Тошкент” Республика Фондлар Биржасида ўсиш бор, аммо...
Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Avesta Investment Group ширкатига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, 2011 йилда “Тошкент” Республика Фондлар Биржасида ундан аввалги йилга нисбатан 3 марта ўсиш бўлибди, олиб-сотиш ҳажми 213,1 млрд сўмга чиқибди.

Энг кўп олиб-сотиш валюта соҳасида бўлган - 2010 йилда 57,8 млрд сўм, 2011 да 67,4 млрд.

Облигациялар олиб-сотиш 34 млрд сўмга чиққан. Энг катта савдо “Капиталбанк” облигацияларини сотишда бўлибди - 1,85 млрд сўм.

Ўзбек сўмининг реал қийматидан келиб чиқилса, “Тошкент” биржаси қоғоздагина борлигини тушуниш мумкин. Яъни, Ўзбекистон молиявий соҳада замонавийликдан узоқда, ибтидоийликда десак янглиш бўлмайди. Иқтисодни умуман тушунмайдиган Ислом Карим раҳнамолигида бундан бошқа нима ҳам бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону