18 January 2012
02:15 -
Россиядаги норозилар бирлашолмаяпти, турли ташкилотлар қурилмоқда
Ўтган йили 4 декабрда бўлиб ўтган парламент сайловларининг адолатли бўлмаганидан норози бўлганлар Москвада аввал Болотная майдонида (10 декабрь), кейин Сахаров проспектида (24 декабрь) кутилмаган катта норозилик намойишлари ташкил қилиб, бу мамлакатда сиёсий вазият ўзгаргани, Путин-Медведев тандемининг куни битаётганини жунёга кўрсатгандек бўлгандилар. Жаҳон матбуоти Россияда янги инқилоболди шароити юзага келганини ёзишга бошлади.
Маълумки, норозиларнинг таркиби ўта аралаш-қуралаш. Уларнинг ичида либерал демократлардан тортиб миллатчиларгача бор. Бундай вазиятда норзиларнинг ташкилотланиш, лидер танлаши жараёни мураккаб бўлишини бизнинг мухбирларимиз ҳам ёзишган эди.
4 февралга тайинланган кейинги оммавий митинг куни яқинлашар экан, кутилганидек, ташкилотланиш масаласида турли фикрлар ўртага чиқмоқда, турли йўналишдаги қадамлар қилинмоқда.
Кеча 4 февраль митингини тайёрлаш комитетининг бир гуруҳ аъзолари “Сайловчилар лигаси” номли ташкилот тузишгани, у келажакда ўрта синфнинг манфаатларини акс эттирадиган сиёсий партияга айланиши мумкинлиги билдирилганди.
Бугун 4 март куни бўладиган президент сайловида қонунлар бажарилишига эришиш мақсадида фаолият олиб борадиган “”Фуқуролик комитети” номли ташкилот тузилаётгани ҳам эълон қилинди. Унинг ташкилотчилари “Сайловчилар лигаси” билан рақобат бўлмаслигини, бу икки структура умумий мақсад йўлида турли шаклада фаолият олиб боришини таъкидламоқдалар.
Бир неча соат ўтар-ўтмас, митинг ташкилий комитетининг бошқа бир гуруҳи “Фуқаролар Ҳаракати” яратиш бўйича ташаббус гуруҳи тузилганини эълон қилди. Ташаббус гуруҳида Давлат Думасининг депутати Илья Пономарев, “Сўл Фронт” лидери Сергей Удальцов, таниқли эколог Евгения Чирикова, “Халқ озодлиги” партиясининг раисдоши Борис Немцов, "Руслар” ҳаракатининг лидери Александр Поткин (Белов) ва бошқалар бор.
Бу кетишда, митинг ташкилотчилари 4 февралгача бир-бирлари билан жанжаллашиб кетишлари ҳам мумкин. Жиддий жанжаллар чиқмасагина, Россияда катта ўзгаришлар йўлида амалий натижага эришиш мумкин. Табиий, буни ҳамма тушунади, демак, турли келишувлар йўли билан ҳамжиҳатлик сақланиб қолади, деб умид қилиш керак, холос.
Расмда “Фуқаролар Ҳаракати” ташаббус гуруҳининг аъзолари Евгения Чирикова ва Илья Пономарев.