18 January 2012
00:22 -
Тошкентда анъанавий умра можароси
Икки кундан бери пойтахтдаги “Новза” жомъе масжидида давом этаётган Умра зиёрати можароси хатарли тус олмоқда. Умраталаблар масжид ён атрофи ва унга туташ кўчани тўла эгаллашган. Масжид ёнига йиғилган 1,5 мингга яқин аёллар маъмурлардан ўз норозилигини турлича ифодалашмоқда. Атрофни милиция, хуфя хизматлар шотирлари қуршаган. Ҳатто кеча тушга яқин оломон издиҳомидан ажралган 70 ёшли онахонни юқори тезликда келаётган автомашина уриб кетди ва аёл шифохонада оламдан ўтди.
Гап шундаки, ҳар йили Тошкент шаҳрида яшовчи Умра зиёратига боришга талабгар аёллар мазкур масжидда рўйхатга олинади ҳамда кейинги йилннинг худди шу санасида зиёратга борувчиларнинг рўйхатлар эълон қилинади. Ким рўйхатдан тушиб қолган, ким рўйхатдаги ўрнини уддабуронлик билан юқорилатган - шу куни маълум бўлади. Бир неча йилдан бери турли “сабаб”лари билан зиёратга бора олмаётган аёллар тўполон кўтаришади. Бугунги вазият ана шу жараённинг ифодасидир, дейди мухбиримиз.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамият фаоли Шоира Содиқбекова зиёратталаблар билан суҳбатлашган, улардан интервьюлар олган. Жамият уларнинг ораисда жамоатчилик учун қизиқ бирор нима бўлса, эълон қилмоқчи.