17 January 2012
13:09 -
АҚШ Қозоғистондаги сайловларни нодемократик деб топди
Давлат Департаментининг кеча тарқатилган баёнотида Қозоғистонда якшанба куни ўтказилган парламент сайловлари “халқаро стандартларга жавоб бермайди” дейилган ва бу мамлакат ҳукуматини ҳақиқий сиёсий плюрализм учун шароит яратишга чақирган. Бу ҳақда хабар берган “Свобода” радиосининг билдиришича, Европада Хавфсизик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг вакили ҳам Қозоғистондаги сайловлар ҳукумат томонидан бошқарилганини айтган экан.
Ваҳоланки, кеча билдирганимиздек, Қозоғистоннинг расмий хабар агентликлари - ҳамма халқаро кузатувчи комиссиялар, жумладан, Европа Иттифоқи, Европарламент, ЕХҲТ, МДҲ, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШОС) комиссиялари сайловларни мақташаётганини тўхтамасдан гапиришмоқда. МДҲ, ШОС каби нодемократик ташкилотларнинг кузатувчилари шундай қилишган бўлса керак, аммо Қозоғистон ҳукуматининг қўлидаги ахборот воситалари европалик ташкилотлар кузатувчиларининг фикрини бузиб кўрсатишлари – Қозоғистон демократияси ва ошкораликнинг аҳволини намойиш қилмоқда.