15 January 2012
05:16 -
Яшасин, Ўзбекистон яна Туркманистондан олдинда, бу сафар иқтисодий эркинликлар бўйича
Жаҳоннинг 10 та энг ёмон нодемократик давлатлари ичида бўлган Ўзбекистон ва унинг президенти Ислом Каримни қувонтирадиган бир нарса бор эди, у ҳам бўлса, Туркманистон бу ўнталикда ҳам Ўзбекистондан орқада эканлиги. Ўзбекистон президентини қувонтирадиган яна бир рўйхат шу кунларда эълон қилинди.
Heritage Фонди ва The Wall Street Journal газетаси тарафидан тайёрланган 2012 йил Иқтисодий Эркинликлар индекси рўйхатига 196 давлат киритилган. Биринчи ўринда Гонконг, иккинчи-учинчи ўринларда Сингапур ва Австралия, 10-чи ўринда АҚШ, 34-чи ўринда Гуржистон бўлган рўйхатнинг охирида Шимолий Корея туради.
164-чи ўринга қўйилган Ўзбекистон собиқ Совет республиклари орасида Туркманистондангина олдинда. Бечора туркманларга 168 ўрин берилибди. Ҳа, айтгандек, Афғонистон, Ироқ, Судан ва Сомалия каби ғариб давлатлар бу рўхатга умуман киритилмаган.
Ўзбеклар тезроқ кўзини очмаса, биз ҳам яқинда рўйхатга кирмаганлар рўйхатига кирамиз. Табиий, Ислом Карим раҳнамолигида.