23 June 2007
03:00 -
16:30 - Европа Иттифоқи супердавлат бўладими? 15:30 - ЕС принял новую стратегию партнерства с Центральной Азией 15:00 - "Эзгулик"нинг мамлакат Бош прокурорига хат ёзди
16:30 - Европа Иттифоқи супердавлат бўладими?

2005 йилда Европа Иттифоқининг Конституцияси Франция ва Голландиядаги референдумларда қулатилганди. Шундан бери Конституциянинг янги варианти бўйича музокаралар давом этмоқда.

Бугун Брюсселда ўтказилган ЕИ саммитида конституциянинг принципиал нуқталари хусусида Шартноманинг лойиҳаси тасдиқланди. Лойиҳага кўра, ЕИнинг алоҳида байроғи ва гимни бўлмайди. Шартнома йилнинг охиригача тамомланиб, сўнгра тасдиқланиши керак.

Шартнома лойиҳасига кирган яна бир қатор янгиликлар ЕИнинг битта давлатга айланиш муддатини тахминан 10 йил орқага сурди. Лекин шароит ўзгарса, бу жараён тезлаштирилиши мумкин. Шуни назарда тутган Германия канцлери Анжела Маркель: “Биз ҳозирча ЕИни бир давлат сифатида кўриниши учун муҳим бўлган символлардан, байроқ ва гимндан воз кечдик. Лекин ҳали байроқ керак бўлиб қолади, гимн эса албатта янграйди”.

“Европа Иттифоқига кирувчи баъзи мамлакатлар минг йиллик тарихга эгалар, дейди “Бирплик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Шу сабабли уларнинг аҳолиси осонликча ўз суверенитетини йўқотиб, супердавлатнинг бир парчасига айланишга ҳозирча психологик тайёр эмасдек кўринмоқда. Биз ЕИ каби Марказий Осий Бирлиги (МОБ) яратиш хусусида ўйлаётганимиз учун, Европада бўлаётган сиёсий жараёнларни яқиндан кузатишимиз керак. Менимча биз бу масалада яна ҳам тезроқ кетишимиз мумкин. Чунки, биринчидан, биз ЕИнинг тажрибасидан ўрганиш имкониятига эгамиз. Иккинчидан, МОБга кирувчи субъектлар – русларнинг режалари асосида тузилган суньий, тарихий илдизлари бўлмаган давлатлардир. Яъни бизда французларда бўлгани каби психолгик факторлар унчали катта роль ўйнамаслигини тахмин қилиш мумкин.”

15:30 - ЕС принял новую стратегию партнерства с Центральной Азией

Лидеры 27 стран-членов Евросоюза по итогам саммита 21-23 июня в Брюсселе одобрили предложенную Еврокомиссией новую стратегию партнерства со странами Центральной Азии.

«Стратегия определяет для ЕС приоритеты сотрудничества с регионом в целом, но их применение будет зависеть от специфических требований и политики каждого из государств Центральной Азии», - говорится в итоговых документах саммита, распространенных в субботу в Брюсселе.

В материалах сообщается, что новая стратегия ЕС предусматривает, в частности, сотрудничество с центральноазиатскими республиками в правовой сфере, в области защиты прав человека, экономики, торговли и инвестиций, энергетики, защиты окружающей среды, образования и межкультурного диалога. // РИА «Новости»

15:00 - "Эзгулик"нинг мамлакат Бош прокурорига хат ёзди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори,
I-даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси Рашит Қодировга

Нусхаси: Барча оммавий ахборот воситаларига

Муҳтарам Рашитжон Ҳамидович!

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига фуқаро Қаландарова Зулхумор мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг турли моддалари билан айбланаётган укаси Мўминов Отабекнинг (Тошкент шаҳар, Гулобод мавзеси, 29-уй 6-хонадон) ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишимизни сўраган. Қирғизистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан мамлакатимизга экстрадация қилинган Мўминов Отабек Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси 3-қисми билан жавобгарликка тоhтилган ва дастлабки тергов ҳаракатларини МХХ Тергов бошқармаси терговчиси Талъат Ҳайдаров олиб бормоқда.

Фуқаро Қаландарованинг таъкидлашича, хонадоннинг яна бир аъзоси Мўминов Иззатулло (1960 йилда туғилган) ҳам 9.10.2002 й.да Собир Раҳимов тумани ИИБ томонидан “Ҳизбут-таҳрир” диний оқимига мансубликда айбланиб, ҳибсга олинган. ИИБнинг Жамшид Мирахмедов ҳамда бошқа ходимлари томонидан ўтказилган ваҳшиёна қийноқлар натижасида ўлдирилган. Хонадоннинг яна бир аъзоси Мўминов Қудратилло эса Жаслиқ (УЯ 64-71) жазони ўташ лагерида 7,5 йиллик жазо муддатини ўтамоқда.

Шикоят мазмунидан кўринишича, Мўминовлар оиласи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг муттасил босим ва тазйиқларидан юрак олдирган. Ҳатто уларда 1973 йилда туғилган, 3 нафар вояга етмаган фарзанди бўлган Отабекни ҳам қийноқларга солишади, узоқ муддатлари қамоқ жазосига ҳукм қилишади, деган тасаввур бор. Қолаверса, МХХ терговчиси Талъат Ҳайдаровнинг дастлабки ҳаракатлари буни исботламоқда ҳам. Жамиятимиздан МХХ раиси Рустам Иноятов номига ишда жамоатчи ҳимоячи сифатида иштирок этиш учун йўлланган мактуб асоссиз равишда қабул қилинмаяпти. Хат почта хизмати орқали юборилиши керак, деган асоссиз важ-корсонлар билан жамиятимиз талаби рад қилинмоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти дастлабки тергов органи, хусусан, МХХ терговчисининг айни хатти-ҳаракатлари ортида қандайдир ғараз мақсад ёки фуқаро Мўминовнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиш нияти мавжуд эканини эътироф этади. Мамлакатимиз Парламенти томонидан ратификация этилган халқаро ҳуқуқий нормалар, давлатимиз қонунчилиги қораловчи инсон ҳуқуларини поймол этиш амалиёти содир этилмоқда, деб ҳисоблайди Аксинча, қонунан таъқиқланмаган жамоатчи ҳимоячи сифатида иштирок этиш процедурасига монелик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Ҳурматли Бош прокурор, Сизнинг мамлакатимиз қонунчилиги кафолати бўлган шахс эканлигингизни эътироф этиб, МХХ терговчисининг айни қонунбузарлиги борасида прокурорлик чорасини қўллашингизни ва “Эзгулик” вакилининг ишда жамоатчи ҳимоячи сифатида қатнашишига кўмак беришингизни сўрайман. Зеро, халқаро жамоатчилик эътиборидаги мазкур ишда инсон ҳуқуқлари фаолларининг иштироки адолатли тергов олиб боришга хизмат қилади.

В.Иноятова

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону