11 January 2012
18:13 -
Ташқи ишлар вазирлигида UNICEF вакиллари билан учрашув ўтибди
Кеча ўтган учрашув тафсилотлари Ташқи ишлар вазирлиги хабарномасида бирмунча тўмтоқ ва мавҳум баён қилинган. Яъни, БМТнинг Болалар жамғармаси Тошкент ваколатхонаси раҳбари Жан-Мишел Делмот билан ўтган мулоқтда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш борасида сўз борибди. Ташкилот билан Ўзбекистон ҳкумати ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, 2010-2015 йилларда UNICEF Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштиришни кучайтиради.
Болалар меҳнати-ю, ёшларга ғамхўрлик масаласида Ўзбекистон ҳукуматига жўр бўлиб келадиган бу лўттибоз ваколатхона мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари учун беркдир, дейди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамият вакили.
Бошқа тарафдан, мутлақо кўпчилик аъзолари нодемократик давлатлар бўлган БМТ инсон ҳуқуқлари масаласи билан хўжа кўрсинга шуғулланиши ҳаммага маэлум, шу сабабли, унинг таркибидаги UNICEF каби ташкилотларнинг фаолиятида демократия ва инсон ҳуқуқларига эътибор берилишини кутиш ножиддийлик бўларди.