11 January 2012
00:21 - Узоқ Шарқда 4 нафар юртдошимиз ов милтиғидан яраланди
Ўрисларнинг PrimaMedia ахборот тармоғи тўрт нафар мамлакатимиз фуқаросининг ов милтиғидан яралангани ҳақида хабар қилди. Владивостокдаги хусусий кафеларда бирида чиққан можаро туфайли маҳаллий фуқаро уйидан “Сайга” қўшотарини олиб келиб, юртдошларимизга ўқ узган.

Ҳамюртларимиз шифохонага, ов милтиғи эгаси ва уни ўзбекларга қарши ўқлаган фуқаро эса терговга кетди.

Ҳодиса юзасидан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону