10 January 2012
22:46 -
Митрополит ва муфтий ҳазратлари биргаликда радикализмга қарши курашади
Бу ҳақда Тошкентдаги Рус Проваслав черкови хабар қилди. Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси Усмонхон Алимов ўзаро шунга аҳдлашишган. Учрашув давомида икки диний етакчи ўз қавмлар орасида диний оқимлар ва сектабозлик кучаяётгани ҳақида гаплашишибди.
Ҳеч шубҳа йўқки, икки диннинг иккита мулласи сектабозликка қарши курашни ўз истак ёки хоҳишлари билан қилаётганлари йўқ, ҳукуматдан тегишли кўрсатма олганлар, дейди мухбиримиз.
Ҳеч шубҳа йўқки, икки диннинг иккита мулласи сектабозликка қарши курашни ўз истак ёки хоҳишлари билан қилаётганлари йўқ, ҳукуматдан тегишли кўрсатма олганлар, дейди мухбиримиз.