07 January 2012
16:26 -
Абдураҳим Пўлат: Кечаги мақоламга баъзи нарсалар қўшдим
Кеча эълон қилинган “Шерали Жўраевдан кейин Салай Мадаминнинг ҳам яккамоховга айлангани табиийдир!” номли мақолам экспромт ҳолда ёзилган. Мен тилга олган воқеалар маълум муддат учун миллатимизнинг тақдирини белгиловчи воқеалар бўлгани шубҳасиз. Вақти келиб, улар олим ва сиёсатчилар томонидан чуқур ўрганилади.
Мақоламда биронта хато йўқ. Аммо, у экспрормт бўлгани сабабли, унга кирмай қолган фактлар кўп. Жуда кўп. Юқорида айтганимдек, вақти келиб улар ўрганилади.
Ҳозир мен бу фактлардан бир нечтасини мақоламга қўшишга қарор қилдим. Чунки, улар мақоланинг умумий руҳини тушуниш учун муҳимдир.
Биринчи қўшимча. “Бирлик” бўлинганда икки тараф ҳам ўзини “Бирлик” халқ ҳаракати деб атаганини, икки тараф ҳам “Бирлик” хабаномасининг чиқаришни давом эттирганини мақоламда ёзганман. Ўша ерга қуйидаги қўшимчани киритдим:
Масалан, “Бирлик” хабарномасининг 5-чи ва 6-чи сонлари – иккитаданир, бири биз, иккинчиси салойчилар тарафидан чиқарилган. Шунинг ўзи ҳам кўрсатиб турибдики, Салой Мадаминнинг “Эрк” партияси тузиш учун “Бирлик”дан айрилдик дейиши ёлғондир.
Бу ерда бошқа ёлғон ҳам бор. “Бирлик” хабарномасининг салойчилар чиқарган сонида “Ўзбекистон мустақиллик декларацияси”нинг лойиҳаси эълон қилинган. Шунга асосланиб, салойчилар мустақиллик ғоясини биринчи бўлиб ўзлари кўтаришгани кўп гапиришади. Айнан шу нарса ёлғон. 1989 йил ёз ойларида Болтиқбўйи жумҳуриятлари мустақиллик декларациялари қабул қилишгач, биз ҳам бу йўналишда иш бошлаганмиз. “Бирлик” Ҳайъатининг бўлинмасдан олдинги ҳафталик мажлисларида бу масала тилга олинган ва декларациянинг лойиҳасини тайёрлашга келишилган.
Бунинг унча катта аҳамияти йўқ, аммо янглишмасам, уни тайёрлашни Ядро физикаси институтининг ходими, Москвада ўқиш давридан бери танишим Анвар Мадумаров ўз бўйнига олган ва лойиҳани тайёрлаб келган. Ўша кунларда бўлиниш бўлди, Ёзувчилар Уюшмасининг биносида бўлган архивимиз салайчилар қўлида қолди. Шу сабабли, айнан улар бу ҳужжатни эълон қилдилар.
Тайёрланган лойиҳада, худди Болтиқбўйи жумҳуриятларида бўлгани каби, СССРдан чиқиб мустақил бўлиш ҳақида гапирилганди. Аммо, салойчилар ундан СССРдан чиқиш фикрини олиб ташлаб, кейин эълон қилишган. Ислом Карим ҳам СССРдан чиқмасдан мустақил бўлиш ҳақида гапирарди ва 1991 йил 31 августда қабул қилинган Мустақиллик декларациясида СССРдан чиқиш ҳақида гапирилмайди. Ваҳоланки, Ўзбеистоннинг 1925, 1936 ва 1977 йиллари қабул қилинган конституцияларида Ўзбекистон мустақил давлат эканлиги ва ўз ихтиёри билан, мустақил давлат сифатида СССРга киргани айтилади.
1990 йилнинг январь ойида Озорбайжон қабул қилган СССРдан чиқиш декларациясидан руҳланиб, “Бирлик” халқ ҳаракати 1990 йилнинг май ойи охири ёки июнь ойи бошларида СССРдан чиқиш декларацияси қабул қилиш таклифи билан чиққан. Мен бу таклифларни шахсан ўзим Ўзбекистон президенти ва Олий Совети қабулхоналарига топширганман, уларни рўйхатдан ўтказтирганман. Аминманки, улар архивларда бор. Аммо, улар ҳисобга олимаган. Шу сабабли, 1990 йил 18 июнда қабул қилинган декларация кулгидан бошқа нарсага арзимайди.
Иккинчи қўшимча: Салайчилар ҳукуматнинг ёрдами билан ҳам “Бирлик” номини биздан олишолмади. Ислом Карим 1990 йилнинг охирги кунларидан бирида Москвада чиқадиган "Комсомольская правда" гезетасида "ким хоҳласа мухолифат бўлавермайди, конструктив мухолифатни биз ўимиз яратамиз" деганидан кейин бир неча кун ўтгач, салойчилар конструктив руҳдаги “Эрк” халқ ҳаракати тузиш ниятларини билдиришган. Буни “Бирлик” халқ ҳаракати Марказий Мажлиснинг 1990 йил февраль ойидаги мажлисига келган Аҳмад Аъзам шахсан эълон қилган.
Учинчи қўшимча: Шу ерда яна бир фактни эслаб ўтишдан фойда бор. Кейинчалик "Новий мир" журналининг Марказий Осиёда ҳамма танийдиган журналисти Аркадий Дубновга интервью берган Ислом Карим шундай дейди - Сиз чет элларда кўп бўласиз. Ўша ерларда Муҳаммад Солиҳни кўрсангиз, унга "Эрк"ни яратишда берган ёрдамимини эслатинг, у буни рад этолмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения