06 January 2012
21:35 - Ижара уйлар борасидаги амалиёт қонунлаштирилди
Sion Research нашрининг маълум қилишича, янги йилдан бошлаб жисмоний шахсларнинг турар жойларини ижарага бериши учун қаътий ижара ҳақи белгиланди. Ҳукумат томонидан белгиланган минимал ижара қиймати турар жойнинг ҳар квадрат метри учун Тошкент шаҳрида 3000 сўм, вилоят марказларида 2000 сўм, туманларга тенглаштирилган шаҳарларда 1000 сўм қилиб белгиланган. Яъни, ҳукумат ана шу миқдордаги минимал қийматдан солиқ ундиради.

Ижара ҳақидан ундириладиган солиқ миқдори сумманинг 9 фоизи бўлиб, шартнома нотариал тасдиқланиши лозим. Аксинча, ижара жавобгарликка асос бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону