16 June 2007
03:00 -
22:30 - Взрыв в Душанбе 21:00 - Гина-кудуратни унутмасдан олға кетаётган турк ва украинлар, унутамиз дея ботаётган ўзбеклар ҳақида

22:30 - Взрыв в Душанбе
Мощный взрыв прогремел в Душанбе на территории здания Верховного суда
В столице Таджикистана на территории здания Верховного суда в 15.30 мск произошел взрыв.
Как передает с места происшествия корреспондент РИА Новости, взрыв был достаточно мощным, выбиты стекла на четырех этажах здания суда и стекла в зале заседаний. При взрыве никто не пострадал, возгорания и пожара не было. На месте происшествия работают следственные бригады Минбезопасности и министерства внутренних дел Таджикистана. От комментариев по поводу причин взрыва они пока воздерживаются, здание оцеплено по всему периметру.//РИА «Новости»
Милиция считает взрыв в Душанбе терактом
Прогремевший на территории Верховного суда Таджикистана взрыв правоохранительные органы страны расценивают как террористический акт. Об этом журналистам на месте происшествия заявил прокурор города Душанбе Курбонали Мухаббатов. «Уголовное дело нами возбуждено по факту терроризма, и мы считаем, что данный взрыв был совершен в целях устрашения», - сказал прокурор. //РИА «Новости»
21:00 - Гина-кудуратни унутмасдан олға кетаётган турк ва украинлар, унутамиз дея ботаётган ўзбеклар ҳақида
Гина-кудратлар эмас, қилинган сиёсий хатолар ҳақида гапиришимиз керак, хатолар эса ҳеч қачон унутилмайди, улардан тегишли хулосалар чиқарибгина олға кетиш мумкин, дейди доим “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Бугун шу сўзларга амал қилиб келаётган “Бирлик” мамлакат ичида фаолият кўрсатаётган ягона ташкилот эканлиги, бошқалар маргиналлашиб йўқ бўлиб кетаётгани Абдураҳим Пўлатнинг қанчалик ҳақ эканлигини кўрсатувчи омиллардан биридир.
Айни замонда дунё тажрибаси, биринчи навбатда, ички жараёнлари билан бизга яқин бўлган мамлакатларнинг тажрибасига кўз ташлаш ҳам фойдали бўларди. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, Туркия ва Украинада кечаётган сайловолди жараёнларини ўрганайлик.
1. Туркияда 22 июлда эрта сайлов
Эрта сайлов ўтказилишининг сабаби – парламентда президент сайлаш жараёнининг боши берк кўчага кириб қолгани, тўла дунёвий партиялар кўпроқ диний қадриятларга эътибор бераётган ва ҳозир ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) номзодини Конституция ва қонунлардаги баъзи қарама-қаршиликлардан фойдаланиб йиқитишлари бўлди.
Аслида, бу баҳона билан Туркияда 80-90 йилдан бери давом этиб келаётган дунёвий давлат тарфдорлари билан диннинг жамиятдаги ролини ошириш тарафдоралри ўртасидаги кураш янада оловланди. Алоҳида таъкидлаш керакки, бу кураш ҳақиқатдан ҳам принициал масала бўйича бўлиб, Туркияда ҳеч ким бу курашни шахсларнинг кураши сифатида кўрмаяпти, бу кураш давомидаги қарама-қаршиликларни шахсий адоват ёки гина-кудурат каби таърифламаяпти.
Ташқи кўринишидан шахсий адоват ёки гина-кудурат маҳсулидек бўлиб кўринаётган факторлар ҳам жиддий қабул қилинмоқда. Ва тўғри қилинмоқда, чунки, қарама-қаршиликлар шаҳсий адовату гина-кудуратдан эмас, айнан принципиал масалаларга турли қарашдан келиб чиқмоқдадир.
Яқинда курд террористлари тарафидан ўлдирилган турк ҳарбийларини кўмиш маросимида бўлиб ўтган воқеалар Туркия жамияти ичидаги жараёнларни ўзида тўла акс эттирди, бир томчи сув дунёни ўзида акс эттиролгани каби.
Бизнинг сайтимизда берилгaн хабарлардан ҳам маълумки, кўмиш маросимларига келган ўн минглаб одамлар ҳукуматнинг, демак-ки, АТПнинг энг юксак лавозимли одамлари, масалан, парламент раиси ёки Бош вазир ўринбосари каби расмийларни қоралаб, “Кет бу ердан”, “Хоинлар кетсин бу ердан” деб бақиришган. Одамларнинг ғазабини сабаби – аскарларнинг шу ҳукумат иш бошида бўлган пайтда ўлдирилиши.
Аслида, уларнинг ўлдирилишида парламент раиси ёки Бош вазир ўринбосарининг тўғридан тўғри айби борми? Йўқ. Аммо, халқ ғазабга келишга ҳақлими? Ҳақли. Ахир ҳар бир ўлган аскар кимнингдир ўғли, миллатнинг фарзанди. Миллатнинг ўз фарзандлари қони учун қайғуриш ҳаққи борми? Бор. Ва турк миллати қайғурмоқда, шу йўл билан ҳукуматни керакли ҳаракатлар қилишга чақирмоқда. Миллат бонг урмаса, бошқарувчилар тебранмайди.
Ўзбекистондача? “Эрк” партиясининг 53-54-чилари деб ном олган фаоллари, уларнинг бошида Салой Мадамин туради, миллий ҳаракатни Ислом Каримовга икки дона (53-54 сонли) квартираю коммунист партия рўйхатидан альтернативсиз номзод бўлиш эвазига сотишгани аниқ ҳужжатлар билан исботланган, шу сотқинлик туфайли мастаҳкамланиб олган режим ҳозир халқнинг қонини ичмоқда. Аммо бир гуруҳ ифлослар ҳали ҳам бу сотқинни қаҳрамон қилиш илинжида юришибди. Гина-кудуратни унитиш тарфдори бўлган ибтидоий қарашли одамлар эса, уларга маънавий ёрдам бераётганларини ҳам тушунмайдилар.
Ўзбекистон ичидаги давлат одамлари ва журналистлар бунга мажбур бўлишгани сабабли мамлакатимизни қонга ботираётган, халқимизни қашшоқликка олиб кетаётган Ислом Каримовни “миллат отаси” деб кўрсатишга уринишларини тушуниш мумкин, аммо сотқинга ўз ихтиёри билан ёлланганларни тушунишнинг бир йўли бор, у ҳам бўлса, уларнинг ўзи сотқинликка тайёр одамлар эканлигини эътироф этишдир. Қарға қарғанинг кўзини чўқирмиди.
Яна бир нарса аниқки, бегуноҳ фарзанларимизнинг қони тўкилишида, мавжуд режимнинг гумашталари билан бир қаторрда, бир вақтлар уларга югурдаклик қилиб, диктатурани мустаҳкамладша ёрдамчи бўлган 53-54-чиларнинг ҳам ҳиссаси бор.
Ватан, миллат тақдири учун кураш осон иш эмас. Ким ҳақ ким ноҳақлигини аниқлаш ҳам осон эмас. Аммо, буни аниқлаш гина-кудуратни унутиш йўли билан бўлмаслигини бутун дунё тушуниб бўлган. Туркияда бўлаётгани каби, халқ ғазабини ўртага қўйиши ва турли сотқинлардан ўзини-ўзи тозалаши, давлатни бошқараётганларни тўғри йўлга солиши керак.
2. Украинадаги воқеалар
Шу йил 2 апрелда бу мамлакат президенти Виктор Юшченко тарафидан Олий Раданинг тарқатилиши билан бошланган сиёсий кризис секин-аста ечилмоқда. Яна биронта ғайри-оддий ҳол юз бермаса, 30 сентябрда эрта парламент сайловлари бўлади.
Ҳозир бутун дунё тушуниб етдики, бу кризисга олиб келган воқеаларнинг асосийси – мухолифатдаги депутатларнинг ҳукумат тарафидан аввалиги яккама-якка, кейин эса кўтарасига сотиб ола бошланиши бўлди. Яқинда бу фактни, табиий бир оз юмшоқ шаклдаги сўзлар билан, АҚШнинг Украинадаги собиқ элчиси ва Европа Иттифоқи вакиллари ҳам тан олдилар.
Украина матбуоти, мамлакатнинг сиёсий лидерлари, хусусан Виктор Юшченко бироз юмшоқроқ шаклда, Юлия Тимошенко эса очиқчасига сотқинларни жазолашга чақирмоқда. Табиий, гап сиёсий жазо ҳақида, яъни бу сотқинлик қилганларни катта сиёсатдан улоқтириш, халқни сотқинларга овоз бермасликка чақириш ҳақида кетмоқда.
Шуни алоҳида айтиш керакки, Тимошенко очиқча сотқин деб айтаётган оламларнинг сотқинлигини 100 фоиз исботловчи ҳужжатлар йўқ. Аммо, ўша депутатларнинг қилаётган қадамлари бундай айблар қўйишга тўла асос бермоқда. Агар Ўзбекистонда сотқин Салой Мадамин Каримовдан квартиралар ва депутатлик мандати олганини исботловчи ҳужжатлар каби далиллар Украинада ҳам бўлса эди, украинлар у сотқинларни аллақачон эшакка тескари ўтказиб Киевни айлантирардилар. Худо хоҳлача, бундай кунлар ҳали келади, Украинада ҳам, Ўзбекистанда ҳам.
Миллат, давлат тақдири гина-кудурат даражасидаги гаплар билан ҳал бўладиган масала эмас. Миллат ичида ҳам турли манфаат гуруҳлари, турли дунё қарашли одамлар бор. Ҳакам фақат миллатдир. Миллатга сотқинларнинг юзини очиб бериш ҳам сиёсатчиларнинг вазифаларидан биридир. Миллатни алдашга интилаётганлар ҳам миллат олдида жавоб берадилар.
Туркия ва Украинада шунай жараёнлар кетмоқда. Биз ўзбеклар улардан ўрганмасак, гина-кудуратни унутиш орқали сотқинларни оқлаймиз ва бир одамнинг қули бўлиб юраберамиз. Оллоҳга шукрки, Ўзбекистонда бу оддий ҳақиқатни тушунган сиёсатчилар, яъни бирликчилар бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения