25 December 2011
22:32 -
Владимир Путин Сахаров проспектидаги митингга жавоб берди
Тўғрироғи, жавобни унинг матбуот котиби Дмитрий Песков берди, аммо моҳиятан фарқи йўқ – Путинми, Песковми?
Хуллас, бу одам France Press агентлиги мухбирига кеча Сахаров проспектида “Адолатли сайловлар учун!” шиори остида ўтказилган митинг ҳақида қуйидагича изоҳ берибди: “Путинни сиёсатчи ва президентликка номзод сифатида Россиянинг кўпчлиги қўллаб-қувватлайди”.
Бечора Песков 4 декабрда бўлиб ўтган парламент сайловларида Владимир Путиннинг “Бирлашган Россия” партияси 50 фоиз ҳам овоз оломаганини, Путиннинг рейтинги охирги ойларда кескин тушиб кетиб, баъзиларга кўра, 50 дан бироз юқори, бошқаларга кўра 50 дан ҳам оз бўлиб қолганини билмайди, шекилли.
Билади, аммо нима ҳам қилсин, отдан тушиш осон, эгардан қийин.
Дмитрий Песковнинг гапларида янги оҳонглар ҳам йўқ эмас. Авваллари унинг ўзи ҳам, хўжайини Путин ҳам, норозилик намойишларининг қатнашчилари ҳақида камситувчи сўзлар гапиришарди. Бугун Песков эса, шундай дебди: Намойишчиларнинг овози эшитилди. Биз уларнингфикрларини ҳурмат қиламиз. Кўчага чиққанлар жамиятимизнинг муҳим бир қисми, аммо улар озчилик.
Песковнинг гапига қулоқ солинса, намойишга кўпчлик чиқсагина, уларни жамиятнинг кўпчилиги деб тан олишар экан-да. Норозиларнинг ҳаммаси намойишларга чиқмайди, уларнинг катта қисми турли сабаблар билан чиқолмайди ҳам. Намойишларга норозиларнинг энг актив қисми чиқади.
Тўғри, Москва каби шаҳар учун кечаги митингчиларнинг сони жуда кам. Аммо, мавжуд режимдан қўқмасдан кўча чиқадиганларнинг сони шунча бўлса, ҳеч шубҳа йўқки, мутлақо кўпчлик бу режимни қўллаб-қувватламайди.
Бироқ, Россиядаги норозилар ҳали яхши уюшмаган. Шу сабабли, мавжуд ҳокимиятнинг 4 мартда бўладиган президент сайлови натижаларини сохталаштиришга кучи етса ва Путинни президент деб эълон қилса керак. Шундай бўлганда ҳам, Путиннинг сиёсий ҳаётини кўпга узайтириб бўлмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения