25 December 2011
13:09 - Абдураҳим Пўлат Салой Мадаминни презервативга ўхшатганди, руслар Путинни презервативга айлантирди
Сўнгги икки ҳафта ичида, аввал Москвадаги Болотная майдони, кейин улуғ диссидент Сахаровнинг номи билан аталган Москва марказидаги проспект - тарихда қоладиган воқеаларнинг гувоҳи бўлди. Қайта қуриш йилларидан кейин биринчи марта россияликлар демократия учун курашга чиқдилар.

10 декабрь куни Болотная майдонидаги намойишчиларни контрацептив/презерватив билан тенгаштирган Россиянинг хўжайини Владимир Путиннинг боши дардда қолди. Кеча Сахаров проспектидаги митинг қатнашчилари унинг ўзини презервативга айлантириб, турли расм ва плакатлар кўтардилар.

Бу воқелар туфайли ўзбекнинг яқин тарихидаги муҳим воқеаларни эслашдан фойда бор.

1989 йили ўзбеклар “Бирлик” бошчилигида тарихда биринчи марта майдонларга чиқиб, коммунистик режимни титратиб қўйган кунлари, миллатга хоинлик қилган ёзувчи Салой Мадамин бу митингларни “кўча чангитиш” деб таҳқирлаган ва ўзбекларни ҳақорат қилган эди. Кеча Москвада ўтказилган митингни “кўча чангитиш” деб баҳолайдиган биронта аҳмоқ топилармикан? Нега ўзбекнинг ичидан бундай аҳмоқ чиқди?

Ўзбеклар ичларидан чиққан бундай аҳмоқни жойига қўйиб қўймагунларича миллат бўлолмайдилар. Бу аҳмоқнинг ўзи ҳам, уни қўллаб-қувватлаганлар ҳам нафақат тарих ахлатхонасига отилиши, балки, жазоланиши керак. Албатта шундай бўлади.

1989 йилдаги воқеалар билан кеча Москвада ўтган митингнинг яна бир ўхшаш нуқатаси бор. 1989 йили “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат Салой Мадаминга “Каримов сени бир марта ишлатиладиган презервативдек ишлатиб, кейин отиб юборади” деганини хотираларида кўп марта ёзган. Айнан шундай бўлди, ўзини ҳали ҳам Муҳаммад Солиҳ деб таништиришга интилаётган Салой Мадамин презервативдек ишлатилиб, отиб юборилди.

Абдураҳим Пўлатни бу гаплари учун қўполликда айблаганлар ҳам топилганди. Руслар қўпол бўлишдан тортинмадилар. Кеча Москвадаги митингчилар ичида Путинни бундан ҳам қўполроқ шаклда қораловчилар кўп эди. Шундай бўлиши керак. Ўзбекларда “Жойи келса, отангни аяма” мақоли бор. Жойи келди, Путин презервативга айлантирилди.



Салой Мадамин ҳам, уни қўллаб-қувватловчилар ҳам презервативга айлантирилишлари лозим. Дарвоқе, бунинг учун Москвада каби фотомонтажлар қилишга ҳожат йўқ. Салойнинг башарасига қарасангиз, шундоқ ҳам, презервативдан ҳеч фарқи йўқлигини кўрасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону