24 December 2011
19:06 -
Мавжуд ҳокимиятдан норозиларнинг Москвада Сахаров проспектидаги митинги мисли кўрилмаган намойиш бўладиганга ўхшайди
Биринчидан. "Адолатли сайловлар учун!" шиори остида Тошкент вақти билан соат 15 да (Москвада соат 14) бошланадиган митингга қатнашиш истагини “Фейсбук”да билдирганларнинг сони 50 минг, “Вконтакте”да билдирганларнинг сони 12 мингдан ошибди.
Иккинчидан. Анаъанавий мухолифатчилардан ташқари, СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачев, ҳозир президентликка номзод бўлаётганлар - Михаил Прохоров ва “Яблоко” партиясининг лидери Гигорий Явлинский митингга келишмоқчи. Сўнгги дақиқаларда бундай истакни шу пайтгача иқтисодий масалаларда Путиннинг ўнг қўли бўлган, аммо Медведев билан чиқишолмагани сабабли яқинда Молия вазирлигидан четлатилган Алексей Кудрин ҳам билдирди. Табиий, уларнинг ҳаммаси намойишчиларга мурожат билан чиқишади. Улар, анъанавий мухолифатчилардан фарқли ўлароқ, жуда кескин гаплар айтишмаса керак, аммо шунинг ўзи ҳам етарли.
Ҳукумат митинг бўладиган Сахаров проспектига яқин жойларда юзлаб автобусларда ўтирган полиция ва бошқа хавфсизлик хизматларининг ходимларни тўпламоқда.
Москва ва унинг атрофида яшаётган ўзбеклардан ҳам намойишга қатнашадиганлар кўп. Улар қанчалик уюшиб, ўзбек сифатида ўзларини кўрсатолишлари ҳали маълум эмас. Лекин, унутмайликки, бу биринчи қадам, холос.
Ҳа, дарвоқе, митингнинг асосий талаби ўша-ўша: яқинда бўлиб ўтган парламент сайловларини қайтдан ўтказиш.