23 December 2011
01:48 - Журналист Хайрулла Ҳамидов “Вақт” газетаси орқали Президентдан авф сўради

Навоий вилоятининг Қизилтепа шаҳридаги 64/48-колонияда жазо муддатини ўтаётган таниқли спорт шарҳловчиси ва журналист Хайрулла Ҳамидов Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББ муассислигида чоп қилинадиган ва фақат маҳбуслар ичида тарқатиладиган “Вақт - Время” нашри орқали Президентдан шеърий тарзда авф сўраган.

 

Бу ҳақдаги маълумотни мухбирларимизга етказиб, ўз номини ошкор қилишни истамаган манба шеърий тазарруда Ҳамидов юртбошининг бағрикенглиги, мамлакатда виждон эркинлиги тўла таъминлангани, ўзининг хато йўлга киргани тилга олинишини айтган. Нашр муҳаррири, таниқли журналист Раимбой Жуманиёзов шеърий тазарру борасида изоҳ беришни хушламаган.

Эслатиб ўтамиз, журналист Хайрулла Ҳамидов жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг ҳукми билан 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Унинг Амнистия акти билан озод қилиниши кутилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону