22 December 2011
23:23 -
Францияда арманиларнинг қатлиомини инкор этиш жиноят бўлди
Бугун Франция парлментининг қуйи палатаси – Миллий Мажлис - арманилар қатлиом қилинганини инкор этиш жинoятдир, деган маънодаги қонун лойиҳасини қабул тасдиқлади. Қонун Сенатда ҳам тасдиқланса, кучга киради. Қонунга кўра, жазо бир йиллик қамоқ ёки 45 минг евро миқдоридаги жарима бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтиш керакки, Франциянинг Миллий Мажлиси 1998 йил 29 майда арманиларнинг Усмонли императорлигида қатлиом қилинганини тан олувчи қонунни қабул қилган эди. Аммо, 200 йил 7 ноябрда парламентининг юқори палатаси - Сенат - қонунни “Франция арманиларнинг 1915 йилда қатлиом қилинганини тан олади” шаклида қабул қилди. Яъни, қонунда Усмонли Императорлигининг номи тилга олинмаган.
Сўнгги ойларда, балки йилларда, арманиларнинг Франциядаги лоббиси арманилар қатлиомини инкор этиш жиноятдир, деган қонун қабул қилдириш ҳаракатида эди. Ниҳоят бугун бундай қонун лойиҳаси парламентининг қуйи палатасидан ўтган.
Туркия ҳукумати Франциядан бундай қилмасликни сўради, акс ҳолда, икки мамлакат ўртасида алоқалар бузилиши муқаррарлигини такроралб келди. Аммо, кўриниб турганидек, французлар бунга парво қилмадилар.
Туркия ҳукумати бугуноқ ўзининг Франциядаги элчисини чақириб олди.
Туркия ахборот воситаларининг билдиришича, Франциянинг Миллий Мажлисида 577 ўрин бор. Аммо, бугунги қонун учун овоз беришда фақатгина 70 га яқин депутат қатнашган ва қонун 38 овоз билан қабул қилинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения