21 December 2011
21:45 - Россия Федерациясининг Давлат Думаси ўз спикерини сайлаб, иш бошлалди
Яқинда қайтадан сайланган Россия параламентининг қуйи палатаси - Давлат Думаси бугун ишини бошлади.

Табиий, биринчи бўлиб, Думанинг спикери сайланди. Аввалдан маълум бўлганидек, ҳукмрон “Бирлишган Россия” партияси спикерликка номзод қилиб аввалги спикер Борис Гризловни эмас, шу пайтгача президент маъмуриятининг раҳбари лавозимида ишлаб келган Сергей Наришкинни кўрсатди. У 450 кишилик Думада 238 овоз олиб, раисликка сайланди. Эслатиб ўтиш керакки, “Бирлишган Россия” партиясининг давлат Думасида айнан 238 ўрни бор. Демак, бошқа ҳеч бир партия вакили унга овоз бермаган.

Қолган партиялар ҳам раисликка ўз номзодларини кўрсатиб, қуйидагича натижага эришдилар:

- Коммунистик партия номзоди Иван Мельниковга 208 овоз берилди.

- Либерал демократик партия раиси Владимир Жириновский – 204.

- “Адолатди Россия” партияси раиси Сергей Миронов – 203.

Бу партияларнинг Думада шунчадан ўринлари йўқ. Демак, ҳар бир депутат бир эмас, бир неча номзодга овоз бериш ҳаққига эга бўлган.

Бугун Давлат Думаси ўз таркибидан 29 қўмитанинг расиларини ҳам сайлади. Аввалдан келишиб олинганидек, 29 комитетнинг раислиги “Бирлашган Росси” партиясига, қолганлари мухолифатга берилди. Коммунистларга 6, “Адолатли Россия” ва либерал-демократларга 4 тадан кўмита тегди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону