21 December 2011
13:47 -
АҚШнинг Марказий Банки Dow Jones индексини юқорига сакратди
Экспертларнинг гапига ишонсак, ишонмасдан бошқа иложимиз ҳам йўқ, АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв хусусий банклар учун келажак рискларини камайтирадиган таклифлар берган экан, инвесторлар хусусий банкларнинг акцияларини сотиб олишга ташланишибди. Айни пайтда, қурилиш ва информацион технологиялар билан ишлайдиган ширкатларнинг акцияларини сотиб олиш ҳам кескин ортибди.
Бу таклифларнинг моҳияти, уларнинг қурилиш ва информацион технологиялар билан ишлайдиган ширкатларга қандай алоқаси борлигини фақат мутахассислар тушунса керак.
Хуллас, фондлар бозори бу таклифлардан шундай жонланибдики, кеча бир кунда Dow Jones индекси 337 поғана (2.87%) юксалиб, тўғрироғи, сакраб, 12 минглик психологик тўсиқдан ҳам ўтибди. Энди унинг қиймати 12104 га тенг.
Эслатиб ўтамиз, 2008 йилдаги молиявий инқироздан кейин мунтазам ортиб бораётган Dow Jones индекси шу йил февраль ойидан бери камида 5 марта 12 минглик тўсиқдан юқорига чиққан, аммо ҳар сафар яна қайтиб тушиб кетган. Кўрамиз, бу сафар нима бўлар экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения