20 December 2011
23:12 - МДҲнинг норасмий саммити Москвада ўтмоқда, Ислом Карим ўша ерда
Москвада Мутақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи давлатлар раҳбарларининг Кенгаши норасмий йиғилиш – саммит ўтказди. Йиғилишда Арманистон, Озорбайжон, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Украина президентлари, Молдова ҳамда Туркманистоннинг юқори даражали, аммо исми айтилмаган вакиллари ва МДҲ Ижроия комитетининг раҳбарияти иштирок этишди.

Хабарларда биронта жиддий масала муҳокама қилингани айтилмайди, ҳамма сўзга чиққанлар МДҲнинг 20 йиллиги, унинг муваффақиятлари ва келажаги ҳақида баландпарвоз сўзлар айтишган. Ислом Карим МДҲнинг келажаги Евросиё интеграциясида эканлигини таъкидлаб, келажакда Ўзбекистон ҳам Евросиё Иқтисодий Иттифоқига киришига шама қилган. Маълумки, Ислом Карим 2006 йилда Евросиё Иқтисодий Иттифоқига кириш ҳақида ҳужжат имзолаган бўлса ҳам, 2008 йилда аъзоликни тўхтатиб қўйганди.

Арманистон, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон президентлари иштиркида Коллектив Хавсизлик Шартномаси Ташкилотининг Кенгаши ҳам бугун йиғилиш ўтказган. Йиғилишнинг тафсилотлари ҳақида хабарлар йўқ. Маълумки, Ислом Карим бу ташкилотининг сўнгги йиғилишларига, хусусан, шу йил августда Остонда бўлган норасмий саммитга намойишкорона бормаганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону