20 December 2011
05:58 -
АҚШ қўшинлари Ироқни тарк этди, ички совуқ уруш бошланди
Икки кун аввал АҚШ Ироқда 8 йилдан бери олиб бораётган ҳарбий операциялари тамом бўлганини расман эълон қилиб, ўз қўшинларининг охирги қисмларини ҳам бу мамлакатдан қўшни Қатарга олиб чиқиб кетди. Кутилганидек, шиалар ва суннийлар ўртасида совуқ уруш бошланди.
Бугун суннийларнинг вакили, мамлакат вице-президенти Ал-Хашимийни террорга алоқаси борликда айблаб, ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарилди. Reuters агентлигининг бу ҳақдаги хабарида қарор чиқарилгани Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили тарафидан билдирилганидан тахмин қилиш мумкинки, қарор айнан шу вазирликда қабул қилинган.
Маълумки, Ироқда учта кучли гуруҳ бор – суннийлар, шиалар ва сунний курдлар. Конституциявий қудрати унчалик катта бўлмаган президент Жалол Талабоний – сунний курд, қудрати энг кучли бўлган Бош вазир Нури ал-Маликий – шиа, вице-президент Ал-Хашимий – сунний араб.
Мамлакат аҳолисининг тахминан 60 фоизини шиалар ташкил қилади. Улар ва сунний курдлар ўзи сунний бўлган Саддам Ҳусайин замонида босим остида бўлган, шиалар ва курдларнинг вакиллари ҳокимиятдан узоқроқда тутилган. АҚШ Ироқни феълан босиб олгандан кейин вазият ўзгарди. Курдларнинг вакили президент, шиалар вакили Бош вазир бўлди. Араб суннийлар учинчи даражали гуруҳга айланди.
Шундай бўлса ҳам америкаликлар бу уч гуруҳ ўртасида мувозанатни сақлаб турардилар. Мана улар кетиши билан ички совуқ уруш деса бўладиган жараёнлар бошланди. Шу кунларда вице-президент Ал-Хашимий феълан курдларнинг мухториятига айланган ҳудудларда экан. У ўзи ҳақида ҳибс қарори чиқишини аввалдан билгани учун ўша ерга кетган бўлиши мумкин. Ундай бўлса, Саддам Ҳусайин замонида ашаддий душман бўлган араб суннийлари ва курдлар шиаларга қарши бирлашишга бошлаганини гапириш керак.
Хуллас, америкаликлар чиқиб кетар-кетмас, Ироқда ички совуқ уруш бошланди. Бу жараён ҳақиқий фуқаролар урушига айланиб кетмаса бўлди.
Буларнинг устига, АҚШнинг кучи билан ҳокимиятга келган Ироқнинг араб шиалари АҚШнинг ашаддий душмани бўлган Эрон билан алоқаларини мустаҳкамламоқдалар. Курдлар эса, тамомийлар америкаликларга суянишади. Бу факторлар ҳам, мамлакатдаги ички вазиятни янада таранглаштиради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения