20 December 2011
00:27 -
Москвада Ўзбекистонсиз юксак даражали учрашувлар
Бугун Москвада Олий Евросиё Иқтисодий Кенгашининг мажлисини ўтказган Россия, Белорусия ва Қозоғистон президентлари бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоладилар. Хусусан Евросиё Иқтисодий Комиссияси тузилган. Бу комиссиянинг тузилиши Евросиё Иқтисодий Иттифоқи яратиш йўналишидаги муҳим қадамдир, дейди Россия Президенти Дмитрий Медведев.
Европа Иттифоқи структураларидан андоза олиб қуриладиган Евросиё Иқтисодий Комиссияга ҳозир Россиянинг саноат ва савдо вазирлигини бошқараётган Виктор Христенко раҳбар қилинди, у вазирлик вазифасидан кетади.
Шу билан бир қаторда, Россия, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари иштирокида Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятининг Давлатлараро Кенгаши ҳам йиғилиш ўтказган. Бу ерда ҳам интеграцион жараёнларни чуқурлаштиришга хизмат қиладиган бир қатор ҳужжатлар имзоланибди.
Эртага Москвада МДҲга кирувчи давлатларнинг норасмий саммити ҳам режалаштирилган. Ўзбекистон президенти бу йиғилишда иштирок этиши мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения