19 December 2011
01:23 - Ботир Зокиров Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди
Президент Фармони билан амалга оширилган бу тайинлов янги “Маърифат маркази”, Ўзбекистон Форумлар саройи сингари биноларнинг қуриб битказилиши билан боғлиқдир, дейди мухбиримиз.

Шаҳардаги "Трест 12" ширкати раҳбари бўлиб ишлаб келаётган Ботир Зокиров бу биноларнинг қурилиши билан Ислом Каримнинг эътиборини қозонгани ҳеч кимга сир эмас. Энди Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси - Бош вазир ўринбосари этиб тайинланган Зокировнинг акаси “Тошкентстрой” трестининг кўп йиллик хўжайини бўлган, ўз вақтида энг ноёб техникаларни 12-трестга тўплаб, унга укаси Ботирни раҳбар этиб тайинлашга эришганди. Бу тадбир энди самара берди.

Эслатиб ўтиш керак, энди Ботир Зокиров эгаллаган лавозимда шу пайтгача ўтирган Ботир Хўжаев шу йилнинг октябрида Иқтисодиёт вазири ўринбосари этиб тайинланганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону