18 December 2011
20:26 - Чехиянинг собиқ президенти Вацлав Гавел вафот этди, у ўзбек мухолифатига ёрдам ҳам берган одам
Асли ёзувчи, 1989 йили тинч йўл билан қилинган халқ инқилобидан кейин, 29 ноябрда Чехословакиянинг президeнти этиб сайланган Вацлав Гавел бугун, 76-чи ёшида Прагада оламдан ўтди. У узоқ давом этган касаллик натижасида вафот этгани ҳақида Чехия телеканалига асосланиб Reuters агентлиги хабар тарқатди.

1936 йилда туғилган Вацлав Гавел 1960-чи йилларнинг ўрталарида драматург сифатида шуҳрат қозонди. 1968 йилдаги “Прага баҳори” воқеаларида иштирок этди, кейин бир неча марта қамалди. У коммунистик режимга мухолифатчилик руҳида ёзилган “Хартия-77” манифестининг муаллифи.

Вацлав Гавел 1989 йил кузида тузилган “Фуқарорлар Форуми” ташкилотининг лидери эди. Бу ташкилот раҳбарлигида Чехияда “Духоба инқилоби” деб ном олган ўзгаришлар бўлди, у 29 ноябрда парламент тарафидан Чехословакиянинг президенти этиб сайланди, бу мамлакат иккига бўлингач, 1993 йилда умумхалқ сайлов натижасида Чехиянинг президенти бўлди. Бу лавозимни 2003 йили тарк этди.

2001 йил ноябрь ойида ўша даврнинг “Эрк” партияси раиси Салой Мадамин Ўзбекистон ҳукуматининг талаби билан Прагада ушланганда, Вацлав Гавел уни озод қилдирган ва у билан учрашган эди. Бу воқелар бўйича ўзбекларнинг баъзи фикр-мулоҳазалари, жумладан, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг бу хусусдаги баёноти “Ҳаракат” журналининг 2001 йилга оид 6 (33) сонида эълон қилинган. Журналнинг ҳамма сонлари сайтимизда бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону