16 December 2011
21:12 -
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар иштирокида Тошкентдаги масхарабозлик
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий марказида икки кун давом этган “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий тизимини шаклантиришда Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро ҳуқуқий меъёрлар” номли халқаро конференцияни Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Ф. Эберт жамғармасининг Ўзбекистонаги ваколатхоналари ташкил этган. Маҳаллий ТВ маълумотларига кўра, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ваколатхоналари, жамоатчилик вакиллари иштирок этган анжуманда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий тизимини шакллантириш масалалари муҳокама қилинибди. Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги сингари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қошида инсон ҳуқуқлари марказлари тузилгани қувончли ҳодиса сифатида эътироф этилган.
Анжуманда халқаро ташкилот ва тузилмаларнинг тавсия, мажбуриятларига Ўзбекистон ҳукуматининг оғишмай амал қилаётгани таъкидланган. Хабарлар руҳидан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари таъминланаётгани узвий бир эҳтиёж ва унга амал қилинаётгани табиий бир ҳолдек кўринади. ТВ тасвирларида қатнашчиларнинг қиёфаларидаги жўшқинлик ва қониқиш ҳисси конференция руҳини анчайин ишончли намоён этади. Уларнинг Президент Ислом Карим томонидан илгари сурилган демократик қадриятларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти барпо этиш концепцияси алоҳида тилга олинаётгани кишида ростакам алдамчи туйғулар уйғотади. Аслида эса мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазияти ҳамма билганидек.
Ана шундай қарама қарши кайфият билан анжуман ўтказилаётган Марказ биносига борган “Ҳаракат” мухбири бир неча поғонадан иборат қўриқчилар тўсиғини ёриб ўта олмади. Ўзини Алексей деб таништирган милиция ходими бу ерда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий марказининг 15 йиллиги муносабати билан қандайдир анжуман бўлаётганини таъкидлади.
Мухбиримизнинг норозилигидан сўнг келиб ўзини отряд бошлиғи деб таништирган зобит Нодир Маҳмудов конференцияга аввалдан рухсат этилмаган кишиларнинг қўйилмаслигини, ўзининг ЕХҲТ, Эберт жамғармаси масаласидаги саволларига жавоб бера олмаслигини айтди. “Яхшиси душанба куни келиб, Марказ маъмуриятига шикоят беринг, бир ойга қолмай жавобини оласиз, ҳозир чет элликлар кўп, бу ерда турманг, илтимос” деди Маҳмудов.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамият матбуот хизмати эса, ЕХҲТдек мўътабар ташкилот томонидан ташкил этилган бундай анжуманга нега чақирилмагани хусусидаги саволлар билан ташкилотнинг Тошкентдаги ваколатхонасига мурожат қилган. Улардан ҳозирча тайинли бир жавоб йўқ, аммо инсон ҳуқуқлари Миллий маркази қабулхонаси тадбирнинг аввалдан режалангани, унинг ҳамма учун очиқлиги, унда қатнаиш истагини бидирганлар аввалроқ мурожаат қилиши лозимлигини урғулди.