15 December 2011
05:45 -
Боткентликлар ўзбек чегарачилари томонидан ушланган ҳамюртларини озод қилиш учун пул тўплашмоқда
Қирғизистон агентликлари тарқатган хабарга кўра, бундан бир неча кун аввал ўзбек чегарачилари Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасига девор сифатида Ўзбекистон тарафидан ўрнатилган тиконли темир симларни ўғирлаш пайтида Боткент вилоятининг Боткент туманида яшайдиган Т.Каримовни қўлга туширишибди. Икки тараф чегара ходимларининг 9 декабрдаги учрашувида ўзбек чегарачилари “Т.Каримов етказилган зарарни тўлаши билан озод қилинади” дейишибди ва зарарни 3 минг АҚШ доллари миқдорида баҳолашибди.
Фамилиясига қараганда ўзбекка ўхшаётган Т.Каримовнинг оиласи зарарни тўлаш учун имкони йўқлигини айтгач, Боткент туманида яшайдиганлар Ўзбекистонга тўлаш учун пул тўплаш кампанияси бошлашган. Т.Каримовнинг миллати қандай бўлишидан қатъий назар, бундай кампания Ўзбекистоннинг обрўсини оширишга хизмат қилмайди.