14 December 2011
13:03 -
Собиқ “Бирлик”чи, “Эрк” партияси фаоли Самандар Қўқонов озодликка чиқарилган
Норасмий манбалар орқали олинган хабарларга кўра, 1994 йилда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан растарата, порахўрлик сингари қатор коррупцион жиноятларда айбланиб, 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган собиқ депутат Самандар Қўқонов озодликка чиқарилган. Тошкент вилоятидаги қатор нефть базалари соҳиби бўлган Қўқонов шу йил 66 ёшга тўлган ва у соғлиғининг ёмонлиги туфайли муддатидан аввал озодликка чиқарилган. Бироқ унинг озод қилингани ҳақидаги хабарлар расман тасдиғини топмади. Айни пайтда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш Бош бошқармаси навбатчилик қисми бу ҳақдаги маълумотни рад ҳам қилмади.
Мухбирларимиз Самандар Қўқоновнинг озод қилиниши юзасидан пайдо бўлган маълумотларни ойдинлаштиришга уринмоқда.
Эслатиб ўтиш керакки, Самандар Қўқонов мухолифат сафларида ҳам бўлиб чиққан одам. У 1992 йилнинг бошларида ўзи ишлайдиган Чиноздаги нефтебаза ходимлари билан бирга “Бирлик” халқ ҳаракатига кириш истагини билдириб, бошланғич ташкилотнинг таъсис мажлисига “Бирлик” раҳабарларини таклиф қилди. Келишилган вақтда Чинозга келган “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат ва “Бирлик” Марказий Кенгаши Ҳайъатининг аъзоси Миролим Одилга Самандар Қўқонов шундай деди: “Бугун эрталаб мени президент Ислом Каримов ҳузурларига чақириб, мухолифатга қўшилмоқчи бўлсанг, конструктив мухолифат бўлган “Эрк” партиясига киришинг лозим деб маслаҳат бердилар. Сизлардан узр тилайман, аммо давлатимиз раҳбарининг маслаҳатига қулоқ солишга мажбурман”.
Ўша куни Самандар Қўқонов ўз коллективи билан “Эрк” партиясига кирди.
Нима бўлганда ҳам, Самандар Қўқонов қамоқдан озод қилинган бўлса, мен бунга чин кўнгилдан қувонаман, дейди Абдураҳим Пўлат.