12 December 2011
23:37 -
Ҳожи Акбар Тўражонзода атрофидаги жанжал жиддийлашмоқда

Бу жанжал яна жиддийлашиб бораётгани ҳақида яна ўша агентлик хабар беради. Янги хабарда айтилишича, Тожикистон ҳукумати қошидаги Диний ишлар қўмитаси Тўражонзоданинг оиласиники деб ҳисобланадиган “Муҳаммадия” масжидини 3 ойга бектиб қўйиш ҳақида қарор чиқарди. Қўмита бу масжидда шиаларнинг одатлари амалга оширилаётгани маҳаллий анъаналарга зид эканлигини урғулабди.
Ҳожи Акбар Тўражонзода Диний ишлар қўмитасининг қарорини бекор қилишга ҳаракат қилиш бефойда эканлигини айтиб, Саидмукаррам Абдуқодирзодани судга бериш ниятида қатъий эканлигини билдирган.