11 December 2011
20:54 -
Ўзбек хонандаси Шаҳзода Нью-Йоркда мукофотланди
Асл исми Зилола Мусаева бўлган хонанда Шаҳзода Нью-Йоркда "Big Apple Music Awards 2011” мукофоти учун ўтказиладиган концерт-мусобақада иштирок этиш учун АҚШга келгангини аввал хабар қилгандик.
Ҳозир маълум бўлишича, у ўша мусобақада Марказий Осиё ва Кавказ номинацияси бўйича биринчи ўринни олибди. Би вақтлар Насиба Абдуллаева ва Юлдуз Усмановалар ҳам шундай мукофот олишган экан.
Эслатиб ўтамиз, Зилола Мусаева сиёсатшуносликка даъвогарлик қилаётган собиқ МХХчи, бир маҳаллар бизнинг сайтимизда “Менга ким пул берса, ўша ҳақида ёзаман” деган сўзлари ҳам келтирилган Баҳодир Мусаевнинг қизидир.
Отаси кимлигини эслатиб, Шаҳзодани камситиш ниятимиз йўқ. Уни ғалабаси билан табриклаймиз. Лекин отасидан ўрнак олиб, ким пул берса, ўшанинг шаънига ашула айтаман, дейдиган даражага тушиб қолишини истамаймиз