06 December 2011
06:38 -
Россиядаги сайловларнинг ниҳоий натижаси ҳали эълон қилинмади, аммо у ҳаммага маълум – Путин мағлубияга учради
Россиянинг ҳақиқий хўжайини Владимир Путин ва қўғирчоқ президент Дмитрий Медведевдан бошлаб, мухолифат руҳидаги матбуотгача, якашанба куни бўлиб ўтган Давлат Думасига сайловларда “Бирлашган Россия” Партияси 50 фоиздан бироз кам овоз олган бўлса ҳам, 7 фоизлик тўсиқдан ўтмаган партияларга берилган овозлар ўтганлар ичида тақсимлангандан кейин, 238 ўринга эга бўлишини гапиришмоқда. Думадаги умумий ўринларнинг сони 450. Ҳозиргача ишлаб келаётган Думада “Бирлашган Россия” 315 ўринга эга бўлганини ҳисобга олсак, сайлов Путиннинг мағлубияти эканлигини кўрамиз.
Кеча кечқурун Москва марказида сони 5 минг атрофида эканлиги айтилаётган мухолифатчиларнинг митинг бўлди. Улар аввалги КГБнинг қароргоҳи жойлашган Лубянка майдонига юриш қилмоқчи бўлдилар. Аммо, полиция ва махсус хизматларнинг кучлари уларни зўравонлик билан тарқатиб юборди, юзлаб одамлар ушлаб кетилди
Мухолифат бундан катта норозилик намойишлари ўтказолмаса керак. Балки, кераги ҳам йўқ. Чунки, Путин ва у яратган режимнинг даври шундоқ ҳам битиш арафасида.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения