03 December 2011
02:51 -
Тошкентда хайрия, тўғрироғи, тарбия концерти ўтди

Масхарабозларнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати васийлигида ўтаётган тадбирлари вилоятларга ҳам кўчган. Ёшлар учун хайрия концертлари деб аталаётган тадбирлар аслида тарбия концертларидир. Кампанияга ёшлар орасида таниқли қўшиқчилар, актёрлар ва бошқа ижодкорлар жалб қилинган.
Мана ўша ижодкор-масхарабозлардан баъзиларининг исмлари - Шахзода Матчанова, Шербек Шодиев, Динейра, Азиз Раметов, Отабек Муталхўжаев ва Фаррух Соипов.
Бу рўйхатдаги Фаррух Соиповнинг исмига эътибор беринг. Яқиндагина унинг диний оқимларга алоқаси борлиги учун қамалагани ҳақида гаплар юрган эди. Кўриб турибмизки, у гаплар хато бўлган, Форрухимиз режимнинг қуллари қаторида ўз қуллигини намойиш қилиб турибди.