30 November 2011
06:28 -
Буюк қадамми ёки навбатдаги масхарабозлик: Сoғлиқни сaқлaш тизимини ислoҳ қилишни янaдa чуқурлaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидaги Президент фармони
Кеча кечқурун Президент Ислом Каримнинг “Сoғлиқни сaқлaш тизимини ислoҳ қилишни янaдa чуқурлaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa” номли фармони эълон қилинди. Бир қарашда жуда яхши ҳужжат. Аммо, бироз ўйлашга бошлаган одам кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайди
Авваламбор, шуни айтиш керакки, дунёнинг биронта мамлакатида бундай фармоннинг ўзи бўлиши мумкин эмас. Чунки, ҳамма соҳалар каби соғлиқни сақлаш тизими ҳам доимо ривожланиб бориши, замонавий фан ютуқларидан фойдаланиб, такомиллашиб бориши керак. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Бирон соҳа қандайдир сабаблар билан мутлақо орқада қолиб кетган бўлса ёки хато йўлдан кетаётгани маълум бўлиб қолса, у ерда чуқур ислоҳотлар қилинади.
Масалан, СССРда сиёсат ва иқтисодиёт марксизм ғояларига асосланган хато йўлдан кетаётгани сабабли, ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллигида Туркманистон ва Ўзбекистондан бошқа ҳамма собиқ Совет мамлакатларида чуқур ислоҳотлар ўтказилди. Мамлакатимиз Ислом Каримнинг аҳмоқона ва мутлақо хато бўлган “Янги уй қурмасдан эскисини бузма” шиори остида ҳеч қандай ислоҳот ўтказмади, ҳамма соҳаларда ҳаммадан орқада қолиб бўлди. Айнан Ислом Карим раҳнамолигида ўзбеклар Марказий Осиёдаги етакчилик ролини йўқотдилар, бу ролни қозоқларга бериб қўйдилар.
Бу кишининг ўтган йили 12 ноябрда Олий Мажлисда таклиф қилинган “мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси”ни ислоҳотларни чуқурлаштириш эмас, уларни бошлаш сифатида кўриб ва “ҳечдан кўра кеч” мақолидан ҳам келиб чиқиб, бу нутқни олқишласа бўларди. Аммо, тахмин қилинганидек, ҳеч қандай ислоҳотлар ҳали ҳам бошланмади .
Бироқ, Ўзбекистонда Совет замонида ҳам тузуккина ривожланган соғлиқни сақлаш тизими бор эди. Уни доим ривожлантириб бориш давлатнинг, хусусан, бу соҳага оид вазирликнинг ва унга оид мулозимлар ҳамда мутахассисларнинг вазифаси. Қўпол қилиб айтсак, бу мулозим ва мутахассислар шу ишлари учун маош оладилар. Нега Ислом Карим ҳозир соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳот қилиш ҳақида гапириб қолди. Демак, 20 йил ичида аввалдан бор бўлган тизимни ривожлантиришни қўйиб туринг, бори ҳам барбод қилиндими?
Агар шундай бўлса, Ислом Карим бошқарувчи сифатида уқувсизлигини тан олиб, дарҳол истеъфога кетиши керак. Агарда, бу тизим 20 йилдан бери бутун дунёда каби тўхтовсиз ривожланиб келаётган бўлса, бундай мантиқсиз Фармонга имзо чеккан Ислом Карим сиёсий уқуқвсизлигини тан олиб истеъфога кетиши керак.
Фармоннинг матни анализ қилинса, унинг устидан куладиган жойлари жуда кўп. Биз, мисол тариқасида, Фармоннинг биттагина жойи устидан кулмоқчимиз
Фармоннинг биринчи моддасида шундай дейилади:
“1. 2012-2015 йиллaрдa рeспубликa сoғлиқни сaқлaш тизимини ислoҳ қилишни янaдa чуқурлaштиришнинг aсoсий йўнaлишлaри этиб қуйидaгилaр бeлгилaнсин:
- aҳoлигa, aйниқсa қишлoқ жoйлaрдa, юқoри сифaтли бирлaмчи тиббий-сaнитaрия ёрдaми кўрсaтилишидa кeнг имкoниятлaр ярaтилишини тaъминлaш, фуқaрoлaргa кaсaлликлaр прoфилaктикaси вa сoғлиғини муҳoфaзa қилиш бўйичa диaгнoстикa ҳaмдa aмбулaтoрия-прoфилaктикa муaссaсaлaрининг иш сaмaрaдoрлигини тубдaн oшириш;”
Агарда “муaссaсaлaрининг иш сaмaрaдoрлигини тубдaн oшириш” ҳақида гап кетаётган бўлса, демак аҳвол оғир, “тубдан оширишга” эҳтиёж бор. Демак, шу пайтгача етрали иш қилинмаган. Президент шу пайтгача қаерда эди? Бошқа тарафдан, юқорида айтгангимиздек, бундай ишларни бажариш соғлиқни сақлаш тизимининг доимий вазифасику, бундай фармон чиқаришнинг нима кераги бор? Тизим ўз вазифасинини бажармаётган бўлса, унинг ишини ўз вақтида назорат қилолмайдиган президентнинг кимга кераги бор?
Ҳа, ҳеч шубҳасиз,бу фармон навбатдаги масхарабозлик маҳсулидир.