30 November 2011
03:50 -
Янги форматдаги ТВда эскича намойишлар давом этишини кутиш керак
Бугун Ўзбекистон Алоқа тарихи музейида ўтказилган матбуот конференциясида нафақат Ўзбекистонда, балки поссовет мамлакатлари орасида илк марта йўлга қўйилган HD форматдаги телевидение тақдимоти ўтган. Замонавий High-Definition формати ТВ соҳасидаги юқори технология ва тасвир сифати билан бошқаларидан фарқлидир. Очилган янги телеканалда мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар, янгилик ва ислоҳотлар бош мавзу бўлади.
Тахмин қилиш қийин эмаски, бу каналнинг ишга туширилиши билан ҳозирги ўзбек ТВси технологик жиҳатдан ўзгарса ҳам, мазмун эскилигича қолаверади. Асосан Ислом Карим раҳанмодигида қилинадиган ишлар мадҳ этилади, кўнгид очар эшиттиришларга урғу берилади.
Дарвоқе, бу телеканалнинг тақдимоти хусусидаги расмий хабарларда унинг Президент Ислом Карим ташаббуси билан очилгани алоҳида тилга олинган.
Ҳозирча мамлакат аҳолсининг 36,7 фоизини қамраб оладиган мазкур телеканал Uz.HD деб аталади ва у янги қурилган медиа марказ орқали узлуксиз, яъни 24 соат эфирга узатилади.