30 November 2011
01:11 -
Ижодкорлар маънавиятни текинга тарғибот қилишдан бош тортди
Ёзувчи ва шоирлар, адабий жамоатчилик намоёндалари Ўзбекистон Маънавият тарғиботи маркази томонидан Конституциянинг 19 йиллиги муносабати билан мамлакат бўйлаб ўтказилаётган ҳуқуқий-маърифий, маънавий тарғибот тадбирларида қатнашишдан бош тортди, дейди мухбримиз воқеадан хабардор бўлган ёзувчилардан бирига асосланиб.
Бу хабардан ёзувчилар мавжуд режимга қарши қандайдир бир шаклда исён қилдилар деб тушуниш керак эмас. Уларнинг маънавият тарғиботи тадбирларидан бўйин товлаши сабаби оддий молиявий харажатлар билан боғлиқ бўлиб, уларга ҳеч қандай пул берилмаган, улар вилоятларга ўз ҳисобидан боришга мажбур қилинган. Яъни, ижодкорларга йўлкиралар, ош-овқатга маблағ ажратилмаган. Бундай сафарбарликдан бўйин товлаган 40 нафар ижодкорнинг ўзига хос ғалаёни ҳозирда тор доираларда муҳокама қилинмоқда экан.
Республика Маънавият тарғиботи маркази раҳбари, шоир Ғулом Мирзога кўра, ҳукумат бундай тадбирларни ташкл этиш учун махсус маблағлар ажратмаган. Тадбирлар ташкилотчилиги “Ижод” фонди, Маънавият маркази ва Ёзувчилар уюшмаси сингари жамоат ташкилотлари зиммасига юклатилган. Ўз навбатида мазкур ташкилотларда маблағ йўқ эмиш.
Маълумки, ўзбек ёзувчи-шоирларнинг мутлақо кўпчилиги ҳар доим, ўрта асрларда ҳам, Совет замонида ҳам, ҳозир ҳам? саройга хизмат қилишади. Саройдаги дастурхоннинг қолган-қутган нарсаларни ейиш ҳисобига миллатни сотиб келишади. Бундай анъанага исён қилганларнинг сони жуда оз. Лекин сарой бундай озчиликни ҳам сотиб олиш ишида устаси фаранг бўлиб кетган.
Бу хабар сенсация эмас. Кўринишидан, саройнинг бу ижодкорларга эҳтиёжи қолмаган. Эҳтиёж бўлса эди, маблағ топишарди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения